энг долзарб

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси сайти киберҳужумга учради

Хакерлар Украинадаги ҳолат акс этган фото ва видеоларни жойлаштириб, ҳаммани намойишга чақирган.

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси сайти киберҳужумга учради

 

Бугун тонгда у ерда элчихона маълумотлари эмас "Россиянинг Украинага бостириб киргани" тўғрисидаги пропаганда маълумотлар жойлаштирилган. Хакерлар у ерга портлатилган ҳарбий техника, Украина шаҳарларига "ҳужум" фото ва видеоларини жойлаштириб, ҳаммани намойишга чиқишга чақирган.

 

Шу кунларда Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси 1,5 мингга яқин фуқароларни Украинадан фавқулодда эвакуация қилиш билан фаол шуғулланиб келмоқда.

Ўзбекистон фуқаролари ташкиллаштирилган тартибда Украинанинг Львов шаҳри орқали дастлаб Польшага, ундан сўнг Ўзбекистонга махсус парвозлар орқали олиб чиқилмоқда.

Элчихона саҳифасида ушбу ташкилий ишларни мувофиқлаштиришга доир ахборотлар мунтазам жойлаштириб келинаётган эди.

 

Маълумот учун: бир неча кун олдин Anonymous гуруҳи хакерлари Россияга нисбатан киберуруш эълон қилишган эди. Шундан сўнг улар Россининг бир неча йирик ОАВлари сайтлари ҳамда Давлат хизматлари порталига киберҳужум уюштиришди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.