1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Гулнора Каримова иши бўйича жамғарма тузилади

Ташкилот унинг хорижга ноқонуний олиб кетган мулкларини назорат қилади.

Гулнора Каримова иши бўйича жамғарма тузилади

 

Адлия вазирлиги томонидан тарқатилган хабарда айтилишича, йил бошида Франциядан Г.Каримовага тегишли 10 миллион АҚШ доллари қиймати атрофида қўшимча активлар Ўзбекистонга қайтарилди.

 

2020 йилнинг май ойида ҳам Франциядан 10 миллион АҚШ доллари қийматидаги активлар қайтарилган эди.

 

Шу билан бирга, Г.Каримова мулкларини қайтариш ва реституция қилиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг кўптомонлама траст жамғармасини ташкил этишга келишилди. Мазкур жамғармадан Гулнора Каримовага нисабатан жиноий иш юрутуви доирасида тўлиқ мусодара қилинган активларни қайтариш учун фойдаланилади.

 

Ҳозирги кунда тахминан 131 миллион АҚШ доллари қийматидаги акивлар қайтарилишга тайёр.

 

Жамғарма бошқаруви Швейцария, Ўзбекистон ва БМТ вакилларидан ташкил топади. Қайтарилган маблағлар БМТнинг қоида ва низомлари асосида тузилган Жамғарманинг мониторинг ва баҳолаш тизимига мувофиқ назорат қилиб борилади. Фуқаролик жамияти институтлари Жамғарма фаолиятида маслаҳатчилар сифатида иштирок этади.

 

Қайтарилган маблағлар аҳоли фаровонлигини яхшилаш учун ижтимоий соҳага сарфланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика