Американинг "The New York Times" газетаси Ғарб санкцияларидан қочиб ва Украинада уруш олиб бораётган Россия армиясига чақирилмасликка уриниб, ҳозирда кўплаб бадавлат россияликлар яшашни афзал кўраётган БААдаги мухбирларининг ҳисоботини эълон қилди.
Унга кўра, Дубайдаги руслар маҳаллий аҳолининг ўз ватанларига нисбатан норозилигини ҳис қилишмайди — улар Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича Европа ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотида доимий равишда бўлиб ўтадиган оммавий акцияларни томоша қилишлари шарт эмас. Дубайда Россияга қарши ҳис-туйғуларга эга бўлган ҳар қандай одам буни яшириши керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, Амирликлардаги монархия амалда норозилик намойишларини тақиқлайди.
Журналистлар кузатувларига кўра, Дубайда рус тили энди кўпроқ эшитилмоқда. Олигархлар маҳаллий эксклюзив дам олиш масканларида дам олишади, Москва ва Санкт-Петербургдан келган ресторан биснеси эгалари бу ерда ўз муассасаларини очиш учун пойгага киришган. Кўплаб россиялик тадбиркорлар сафарбарликдан қўрқиб, ўз бизнесларини шу ерга кўчирмоқда.
Нашр ушбу оқимнинг асосий сабабларини санаб ўтади: БАА сармоя киритиш учун хавфсиз жой бўлиб қолмоқда, Россиянинг Украинага бостириб киришига нисбатан нейтрал позицияни эгаллайди ва дунёнинг аксарият давлатларидан фарқли равишда РФ билан тўғридан-тўғри рейслар амалга оширилади.
Расмий маълумотларга кўра, 2022 йилда Дубайга 1,2 миллион россиялик саёҳат қилган.


