1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

«Вест Хем» Магуайрдан воз кечди

Клуб бошқа футболчи қидирмоқда.

«Вест Хем» Магуайрдан воз кечди

 

«Вест Хем» «Манчестер Юнайтед»нинг англиялик марказий ҳимоячиси Гарри Магуайр билан шартнома имзолашдан бош тортмоқда. Бу ҳақда «The Telegraph» нашри хабар берди.

 

Манбанинг хабарига кўра, Лондон клуби бу шартномадан жуда кўп шубҳалана бошлаган. Шу боис, «Вест Хем» трансфер бозорида Магуайрга муқобил вариантларни излай бошлади.

 

Эслатиб ўтамиз, Гарри Магуайр «Лестер»дан «Манчестер Юнайтед»га 87 миллион евро эвазига ўтганди. Ҳозирча футболчининг тахминий нархи 20 миллион еврони ташкил этади. 30 ёшли марказий ҳимоячининг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси 2025-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика