Ўзбекистон

Халқаро медиа-холлда “Адолат” СДП брифинг ўтказди

Бугун,  22 октябрь куни  Халқаро медиа-холлда “Адолат” СДПнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жараёнлари ва амалга оширилган ишлар хусусида брифинг бўлиб ўтди. Унда партиянинг марказий сайлов штаби аъзолари, ҳудудий штаблардан вакиллар, партия фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Партия раҳбарияти сайлов кампанияси даврида ташкил этилган тадбирлар ҳақида ҳисобот берди.

Халқаро медиа-холлда “Адолат” СДП брифинг ўтказди

 

 

Таъкидланишича, Сайлов кампанияси даврида “Адолат” СДП аҳоли сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш, электорат манфаатларини ҳимоя қилишга янада фаолроқ киришди. 350 дан ортиқ сайловолди тарғибот-ташвиқот тадбирлар ташкил этилди. Ушбу тадбирларда юз мингга яқин ёшлар ва хотин-қизлар қамраб олинишига эришилди.

 

 

Шунингдек, кенг жамоатчилик билан “қайта алоқа” механизмини ўрнатиш тизими йўлга қўйилди. Партия телеграм каналида аҳоли билан алоқа қилиш мақсадида “Муҳокамалар бўлими” очилди. Бу орқали сайловчилар билан жонли мулоқотни йўлга қўйиш, одамларни қийнаб келаётган масалаларни чуқурроқ ўрганиш мақсад қилинган.

 

 

Сайлов кампанияси даврида партия томонидан  телевиденияда 700 дан ортиқ, радиоканалларда 450 дан кўпроқ, босма ОАВда 200 дан кўпроқ, веб- сайтларда 500 маротаба ва ижтимоий тармоқларда 4000 дан ортиқ чиқишлар қилингани маълум қилинди.

 

Бундан аввал япониялик кузатувчининг сайлов ҳақидаги фикрлари ҳамда Халқаро медиа-холлда Ўзбек тили байрами ўтказилгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Халқаро медиа-холлда “Адолат” СДП брифинг ўтказди | Zamon.uz