1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Хитойда собиқ вазир порахўрлик сабаб ўлимга ҳукм қилинди

Унинг 2007–2024 йиллар мобайнида 38 миллион АҚШ долларидан ортиқ пора олгани аниқланган.

Хитойда собиқ вазир порахўрлик сабаб ўлимга ҳукм қилинди

Хитойнинг собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Тан Чжэнцзян порахўрликда айбланиб, икки йил муддатга ижро этилиши белгиланган ўлим жазосига ҳукм қилинди.

 

Синхуа агентлиги хабарига кўра, ҳукм Хитойнинг Жилин провинцияси, Чанчун шаҳри халқ суди томонидан чиқарилган.

 

Суд қарорига асосан, собиқ амалдор умрбод сиёсий ҳуқуқларидан маҳрум этилди. Шунингдек, унинг шахсий мулклари ва ноқонуний йўл билан топилган даромадлари давлат фойдасига мусодара қилинди.

 

Тергов маълумотларига кўра, Тан Чжэнцзян 2007–2024 йиллар давомида марказий ва маҳаллий даражадаги турли лавозимларда ишлаган вақтда тижорат операциялари, шартномалар ва кадрлар сиёсати бўйича манфаатдор томонларга ёрдам кўрсатиш эвазига 268 миллион юань (тахминан 38 миллион АҚШ доллари) пора олган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика