1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Хитойда туздан заряд оладиган электроскутерлар тақдим этилди

Скутернинг нархи 400 дан 660 долларгача баҳоланган.

Хитойда туздан заряд оладиган электроскутерлар тақдим этилди

Хитойнинг Ядеа компанияси натрий-ион батареяларида ишловчи, яъни туздан қувват оладиган электроскутерларни синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.

 

Скутерларни Ханчжоу шаҳридаги савдо маркази олдида синаб кўриш мумкин. Уларнинг ёнида ўрнатилган зарядлаш устунлари ёрдамида атиги 15 дақиқада 0 дан 80% гача қувват тўлдириш мумкин бўлади.

 

Анъанавий литий-ион ёки қўрғошин кислотали аккумуляторлар ўрнига бу янги скутерлар денгиз тузидан ажратилган натрийдан энергия олади. Уларнинг нархи 400 дан 660 долларгача бўлиши кутилмоқда.

 

Маҳаллий компаниялар саноатнинг қиммат ва чекланган ресурслар — хусусан литийга қарамлигини камайтириш мақсадида, бундай натрий-ион батареяларини ишлаб чиқишни бошлаб юборган. CATL компанияси ҳам 2025 йил апрелда "Нахтра" бренди остида оғир юк машиналари ва автомобиллар учун натрий-ион батареяларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

 

Ядеа ҳозиргача 3 та натрий билан ишловчи моделни тақдим этган. Компания шунингдек, янги энергия технологияларини чуқурроқ ўрганиш учун Ханчжоу Ҳуаю янги энергия тадқиқот институтини ташкил этган.

 

Икки ғилдиракли транспорт воситалари Осиёда, айниқса Ветнам, Индонезия ва Хитойда жуда машҳур. Хитойда эса бу транспорт воситалари кундалик ҳаётда шу қадар кенг қўлланадики, улар орасида “электр эшак” номи билан ҳам танилган. Фақат 2023 йилнинг ўзида мамлакатда 55 миллиондан ортиқ скутер сотилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика