Жаҳон

Покистонда кучли ёғингарчилик туфайли 18 киши ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳатланди

Покистон шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятида кучли ёғингарчилик туфайли уйлар қулаб, 18 киши ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳатланди. Қурбонларнинг аксарияти аёллар ва болалардан иборат. Бу ҳақда” Geo” телеканали хабар берди.

Покистонда кучли ёғингарчилик туфайли 18 киши ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳатланди

 

 

Таъкидланишича, ҳодиса туфайли учта турар-жой биноси бутунлай вайрон бўлган, яна иккитаси шикастланган.

 

Покистон шимоли-ғарбий қисмида ёмғир шанба куни кечқурундан бери давом этмоқда. Хайбер-Пахтунх ва вилоятида офат кўплаб кўчки ва сув тошқинларига олиб келди. Узоқ туманлардаги аҳоли пунктлари билан транспорт алоқаси узилган.

 

Ҳукумат табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун зарар кўрган ҳудудларга қутқарув гуруҳлари ва муҳандислик ускуналарини юборди.

 

Эслатиб ўтамиз, Мексиканинг марказий қисмида ҳам кучли тошқин натижсида икки киши ҳалок бўлган эди. Ҳидалго штатида кучли ёғингарчилик туфайли дарё қирғоғидан сув тошиб чиқиб, бир қанча аҳоли пунктини сув босди. Сув тошқини оқибатида 2 мингдан зиёд уй зарар кўрди.

 

Аввалроқ, АҚШнинг Теннесси штатидаги сув тошқинларида 20 дан зиёд киши ҳалок бўлгани ва 40 га яқин одам бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Насиба Тўхтаева

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"