1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Хивадаги “Қовун сайли”га бу йил 1 миллионга яқин меҳмон ташриф буюрди

“Қовун сайли – 2025” нафақат Хоразмнинг қовунчиликдаги бой салоҳиятини, балки унинг маданий мероси, миллий таомлари ва меҳмондўстлигини дунёга танитадиган йирик фестивалга айланмоқда.

Хивадаги “Қовун сайли”га бу йил 1 миллионга яқин меҳмон ташриф буюрди

8–10 август кунлари Хоразм вилоятининг қадимий Хива шаҳрида жойлашган “Арда Хива” мажмуаси ҳамда “Ичан қалъа” давлат музейқўриқхонаси ҳудуди Ўзбекистоннинг энг ширин, халқона ва маданий тадбирларидан бири — “Қовун сайли – 2025” фестивалига мезбонлик қилмоқда.

 

Тадбир туризм, агросаноат ва маданий мерос соҳаларини бирлаштирган йирик очиқ платформа бўлиб, Хоразмнинг туризм салоҳиятини кенг намойиш этиш, қовунчилик анъаналарини тарғиб қилиш ва ҳудудий агробрендларни оммалаштиришга хизмат қилади.

 

Фестиваль ҳар йили минглаб маҳаллий ва хорижий сайёҳларни ўзига жалб этади. Фольклор дастурлари, театрлаштирилган чиқишлар, ҳунармандчилик ярмаркалари ва миллий таомлар кўргазмалари меҳмонлар учун ноёб маданий тажриба яратади.

 

Фестиваль ҳар йили минглаб маҳаллий ва хорижий сайёҳларни ўзига жалб этади. Ўтган йили 400 мингдан ортиқ меҳмон ташриф буюрган бўлса, бу йил уларнинг сони 1 миллионга етиши, шундан 150–200 минг нафарини хорижий сайёҳлар ташкил этиши кутилмоқда. Фольклор дастурлари, театрлаштирилган чиқишлар, ҳунармандчилик ярмаркалари ва миллий таомлар кўргазмалари меҳмонлар учун ноёб маданий тажриба яратади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика