«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола UEFА Суперкубогида рекорд ўрнатди. Манбага кўра, Гвардиола бу совринни уч хил жамоа билан қўлга киритган. Илгари ҳеч ким буни қила олмаган. Аввалроқ Гвардиола «Бавария» ва «Барселона» билан UEFА Суперкубоги соҳиби бўлган.
Эслатиб ўтамиз, UEFА Суперкубоги учун ўйинда «Манчестер Сити» «Севиля»ни пеналтилар сериясида мағлуб этди.
Олдинроқ «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола қўлга киритган совринлар сони бўйича Киевнинг «Динамо» клуби устози Мирча Луческуни ортда қолдириб, иккинчи ўринга чиқиб олгани ҳақида хабар берилганди.