1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Техникумларда ўқитувчи ва усталар учун касбий сертификатлаш тизими жорий қилинади

Сертификат олган педагогларга ойликка қўшимча устама белгиланади.

Техникумларда ўқитувчи ва усталар учун касбий сертификатлаш тизими жорий қилинади

Шу орқали техникум устозларига миллий сертификат учун ойлигининг 30 фоизи, халқаро сертификатга эса 50 фоизи миқдорида устама тўланади.

 

Техникум директори ва ўринбосарларига мактабдаги ҳамкасбларидан кам бўлмаган ойлик берилади. Агар “Директорлар мактаби”да менежерлик сертификатини олса, яна қўшимча 20 фоиз устама тўланади.

 

Шунингдек, энди техникумларда ҳам илмий даража ва унвонлар учун устамалар тўлаш йўлга қўйилади.

 

Ҳар йили 500 нафар муаллим илғор хорижий таълим ташкилотларига, яна 500 нафар усталар эса чет элдаги йирик корхоналарга стажировкага юборилади. Ўқишга киролмаган 200 минг ёшлар техникумларда 3-6 ойлик қисқа муддатли дастурлар асосида касбга ўқитилади

 

9-синфни битириб, техникумга кирган ёшларга мактабга қайтиб келиш имконияти бор. Эндиликда 10-синфга ўтиб, мактабда ўқиш фикридан қайтган ёшлар ҳам таълимни техникумда давом эттириши мумкин бўлади. Дуал таълим билан қамров 5 баробар оширилади

 

Ҳамкор корхоналарга 5 млрд сўмгача имтиёзли кредит ажратилиб, дуал таълим (назарий ва амалий бир вақтда) орқали ишлаётган ўқувчилар бўйича ягона ижтимоий тўлов икки баробар қисқартирилади.

 

Техникумлардаги хорижий тиллар учун ажратилган соатлар 4 карра кўпайтирилади ва келгуси йилдан янги рақамли платформа ишга туширилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика