1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Таълим / 
  4. Якшанба мутолааси: “Қўлқоп” ҳикояси билан совқотаётган фазилатларни иситамиз

15:42 / 29.01.2023

713

Якшанба мутолааси: “Қўлқоп” ҳикояси билан совқотаётган фазилатларни иситамиз

Якшанба мутолааси: “Қўлқоп” ҳикояси билан совқотаётган фазилатларни иситамиз

Zamon.uz Мурод Тиллаевнинг “Қўлқоп” ҳикоясини тавсия этади.

 

Киши бирор бир бадиий асар мутолааси билан машғул бўлар экан, у аввало нигоҳни ўзининг оламига қаратади. Турли образ-у рамзлар силсиласидан яралган асарларнинг сўнгида ўқувчи қандай “совға” олиши ҳақида жуда кўп ўйлайди. Ана шундай сара ҳикоялар муаллифи Мурод Тиллаевдир. Ҳикоянинг номи —“Қўлқоп”.

 

У, аввало, ўқувчи эътиборини рамзлар орқали тортиш мумкинлигини исбот қилади. Ҳикоя одамийлик ҳақида. У инсонийликнинг энг гўзал жиҳатларини ва кези келганда энг жирканч иллатларни қаҳрамонлар тимсолида очиб беради. Жудаям чуқурлашишга ҳожат йўқ. Ҳикоя жамиятда юз берадиган айрим воқеа-ҳодисалардан, уларнинг оқибатларидан хабардор этади. У инсонийликни йўқотиб бораётган атрофимиздаги айрим одамларни хатти-ҳаракатлари орқали кўрсатиб бериши билан қимматлидир.

 

Ҳикоя, асосан, уч эпизод — йўловчи кампир, йўловчи йигит ва кондуктор аёл билан боғлиқ воқеаларни қаламга олади. Сюжетнинг долзарблиги шундаки, воқеалар бугун, Ҳозироқ кўз ўнгимизда содир бўлаётганга ўхшайди.  Чиндан ҳам атрофимизда бегонани ўз боласидек кўрадиган, унга керак бўлса жонини берадиган инсонлар бисёр, шу билан бирга, жамиятни одамгарчиликдек энг юксак фазилатнинг ҳатто бир заррасини ҳам юқтирмаган кимсалар эгаллаб олгандек...

 

Ҳикоя кимгадир ёрдам бериш учун унга уй қуриш ёки пул бериш шарт эмаслигини, энг майда унсурлар ҳам  инсоннинг митти ва айни дамда катта қалбига бахт аталмиш қувончни ҳадя эта олишини уқтиради. Балки шунинг учун ҳам ёзувчи ҳикоя аввалида Жалолиддин Румийдан бебаҳо мисра келтиргандир. Муаллиф буюклик аслида соддаликда эканини, автобус ёки шу каби жамоат транспортидан фойдаланганда кимгадир жой бериш ҳам асли имоннинг бир кўриниши эканлигини бот-бот уқтиради. Яна ёзувчи  инсон илмнинг, ақл-у заковатнинг чўққисини эгаллагани билан “инсон” бўлмаса, унинг ҳамма эришганлари бекор деб бонг уради. Хулоса эса айни мана шу иллат инсоннинг таназзулига етаклаши мумкинлигидан огоҳ этади.

 

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика