1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Таълим

Тест синовлари учун ажратилган бинолар сони маълум қилинди

2023-2024 ўқув йили учун ОТМларга кириш тест синовлари республика бўйича 72 та бинода бўлиб ўтади.

Тест синовлари учун ажратилган бинолар сони маълум қилинди

 

Тест синовлари 72 та бинода ўтказилади. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди.

 

Бунда:

 

  • бир сменада 1 274 та гуруҳда 38 220 нафар;
  • бир кунда (икки сменада) 2 548 та гуруҳда 76 440 нафар абитуриент тест синовида иштирок этади.

 

Тест синовлари барча ҳудудларда 1 август куни бошланиб, ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва бинолар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 11 кундан 13 кунгача давом этади.

 

Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим. Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.

 

Маълумот ўрнида, кириш тест синовларини очиқ ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида кенг жамоатчилик орасидан 3 500 нафарга яқин номзод гуруҳ назоратчиси сифатида жалб этилади. Шунингдек, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган абитуриентларни сурдотаржимон хизматлари билан таъминлаш мақсадида 127 нафар сурдотаржимон билан шартнома тузилди.

 

Ўзбекистонда ўтказиладиган тест синовида иштирок этувчи абитуриентлар сони 948 486 нафарни ташкил этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика