1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Таълим

Таянч ихтисослаштирилган мактабларда имтиҳон қачон ўтказилади?

Рухсатномани юклаб олиш учун талабгор ariza.piima.uz сайтига кириб, “Шахсий кабинет” ига ўз ID рақамини киритиши керак.

Таянч ихтисослаштирилган мактабларда имтиҳон қачон ўтказилади?

 

Таянч ихтисослаштирилган мактабларнинг имтиҳонлари жорий йилнинг 25-26 июль кунлари бўлиб ўтади.  

 

Рухсатномани юклаб олиш учун талабгор ariza.piima.uz сайтига кириб, “Шахсий кабинет” ига ўз ID рақамини киритиши керак.

 

Кириш имтиҳонлари бир босқичда йўналишлар бўйича қуйидаги тартибда ўтказилади:

 

Аниқ фанлар йўналиши учун:

 

-математика фанидан 30 та топшириқ (тест шаклида)
-инглиз тили фанидан 15 та топшириқ (тест шаклида)

 

Табиий фанлар йўналиши учун:

 

-табиий (ссеинсе) фанларидан 30 та топшириқ (тест шаклида)
-инглиз тили фанидан 15 та топшириқ (тест шаклида)

 

Талабгорларга топшириқларни бажариш учун 90 дақиқа вақт берилади.

 

2023-2024-ўқув йилида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги 3 та Таянч ихтисослаштирилган мактаблари:

 

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабининг – аниқ фанлар йўналиши бўйича 5-синфига;
— Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабининг – аниқ фанлар йўналиши бўйича 7-синфига;
— Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мак
табининг – табиий фанлар йўналиши бўйича 7-синфига қабул қилинади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика