“Надя” циклони туфайли Москвада қор қалинлиги 50 см.гача етиши кутилмоқда.
Бу ҳақда Фобос об-ҳаво маркази етакчи ходими Евгений Тишковец хабар қилди. Унинг таъкидлашича, бу 1956 йилги рекорд даражага яқин.
Мутахассиснинг аниқлик киритишича, яқин бир суткада Москва ҳудудида 4 мм.гача ёғингарчилик кузатилади, кўриш қобилияти 1 км.гача қисқаради. У икки суткада 10 мм ёғингарчилик кузатилиши ва бу ¼ ойлик меъёр эканини айтмоқда.
“Бундай қор ёғиши албатта ўз изини қолдиради ва пойтахтда қор қалинлиги 1956 йилдан бери биринчи марта 50-52 см.га етади. Ўшанда қор қатлами 56 см бўлган”, - деб ёзган синоптик ўзининг Instagram саҳифасида.
Мутахассис Москвада ноқулай об-ҳаво сешанба куни чўққисига етиши ва 1 февраль куни қор ёғиши кучайишини айтмоқда. Прогнозларга кўра, ёғингарчилик ҳафта ўртасига келиб пасаяди ва шанба кунигача тиниши кутилмоқда.
Аввалроқ Германияга “Надя” циклони ҳужуми оқибатида 6 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.


