1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

ЕИ вакили Эронга боради

У ядро келишуви якуний шартларини муҳокама қилади.

ЕИ вакили Эронга боради

 

Европа Иттифоқи делегацияси Эронга ядро келишувини муҳокама қилиш учун боради. Бу ҳақда "ТАСС" хабар берди.

 

Евроиттифоқ ташқи сиёсий хизмати сиёсий директори Энрике Мора ўз Twitter саҳифасида Теҳронга ташриф буюришини ёзган.

 

"Эртага (26 март) Эронга Али Багери Кани (ядро келишуви бўйича музокараларда Эрон делегацияси раҳбари) билан учрашиш учун бораман. "Ҳамкорликдаги умумий ҳаракатлар режаси" бўйича Вена мулоқотининг сўнгги бўш нуқталарини тўлдириш устида ишлаяпмиз. Биз музокараларни якунлашимиз керак. Ўртага жуда кўп нарса тикилган", — деган Мора.

 

"Ҳамкорликдаги умумий ҳаракатлар режаси" 2015 йилда имзоланган. У Эроннинг ядро дастури атрофидаги инқирознинг олдини олишга қаратилган. Келишув бир томондан Эрон, иккинчи томондан АҚШ, Буюк Британия, Германия, Россия, Франция ва Хитой тарафидан имзоланган. Аммо 2018 йилда АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Дональд Трамп ушбу шартномадан чиқиб кетган. Аммо Байден администрацияси уни тиклашга ҳаракат қилмоқда. 2021 йил апрелидан буён Венада музокаралар қайта давом этяпти.

 

Музокаралар финал босқичига чиққан ва февраль охирига қадар тугалланиши керак эди. Аммо томонларда муҳокама қилиниши керак бўлган қўшимча масалалар пайдо бўлди. Шу сабабли ҳозирга қадар келишув имзоланмаган.

 

Аввалроқ Оқ уй Трампни Эрон ядро дастурини тезлаштиришда айбланганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика