1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Европа давлатларида кучли ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Австрия ва Словакияда дам олиш кунлари оммавий тадбирлар бекор қилинди.

Европа давлатларида кучли ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Маҳаллий метеорологларнинг маълумотларига кўра, Чехияда бошланган кучли ёғингарчилик Полша, Германия, Австрия ва Словакияда салбий табиий оқибатларга олиб келади. Хусусан, Полша-Чехия чегарасидаги тоғли ҳудудларда яқин 72 соат ичида 400 мм гача ёғингарчилик кутилмоқда. 

 

Шу нуқтаи назардан, Полша расмийлари мамлакатнинг жанубий ҳудудларида ёмон об-ҳавога энг юқори даражадаги тайёргарликни эълон қилишди, Австрия ва Словакияда эса дам олиш кунлари оммавий тадбирларни бекор қилинди.

 

Чехия Атроф-муҳит вазири Петр Хладик ҳозирги вазиятни 1997 ва 2002 йиллардаги сув тошқинлари ўнлаб одамларнинг ўлимига ва миллиардлаб евро зарарга олиб келгани билан таққослади.

 

Бундан ташқари, Бавариядаги Алп тоғларининг айрим қисмларида 60 дан 100 мм гача ёмғир ёғиши кутилмоқда. Германия метеорология хизмати эса бу йилда биринчи марта кучли қор ёғишини башорат қилмоқда: 1500 метрдан юқори ҳудудларда 50 сантиметргача қор ёғиши эҳтимоли бор.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика