1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Европа суди илк бор Навальнийнинг Усмонов ҳақидаги баёнотларини тарқатишни тақиқлади

Аввалроқ, Германия нашри Усмонов ўз бойлигини “Кремл манфаатлари йўлида ёки унинг топшириғи билан ишлатгани” ва “Ўзбекистонда Россия ҳукуматининг норасмий вакили бўлгани” ҳақида бир нечта мақолалар чиқарган эди.

Европа суди илк бор Навальнийнинг Усмонов ҳақидаги баёнотларини тарқатишни тақиқлади

 

Россия–Ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов Германиянинг Frankfurter Allgemeine Zeitung (FAZ) газетаси устидан очилган туҳмат бўйича суд ишида ғалаба қозонди. Гамбург суди 2023 йил апрель ойида чоп этилган мақолада Усмонов ҳақидаги бир қатор баёнотларни асоссиз ва ёлғон деб топди. Бу ҳақда RBK нашри тадбиркорнинг матбуот хизматига таяниб хабар берди.

 

Суд қарорича, FAZ Усмонов бойлигини “Кремл манфаатлари йўлида ёки унинг топшириғи билан ишлатгани”, “Ўзбекистонда Россия ҳукуматининг норасмий вакили бўлгани” ҳамда “2006 йилда Kommersant газетасини сотиб олгач, унинг таҳрир сиёсатига аралашгани” ҳақидаги даъволарни эндиликда тарқатишга ҳақли эмас. Судья ушбу баёнотларни исботланмаган ва ҳақиқатга тўғри келмайди деб баҳолаган.

 

Гап FAZда “Кремл топшириғи билан” (Im Auftrag des Kremls) сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола ҳақида бормоқда. Унда россиялик мухолифатчи Алексей Навальний суриштирувларида илгари сурилган тезислар ҳам такрорланган эди. Усмонов адвокатлари айнан шу материални туҳмат сифатида баҳолаб, судга мурожаат қилган.

 

Аввалроқ, 2017 йилда Москва суди ҳам Навальний ва унинг “Коррупцияга қарши кураш фонди”ни Усмонов ҳақидаги баёнотларни рад этишга ва материалларни ўчиришга мажбур қилган эди. Reuters’га кўра, Усмонов Европа Иттифоқи ва АҚШ санкцияларига қарамай, Европада бир нечта суд ишларини бошлаб, унга нисбатан жорий этилган чекловларнинг асосларини шубҳа остига қўйишга ҳаракат қилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика