ЮНEСКОнинг Миллий комиссиялар йиғилишида қайси масалалар кўтарилди?
Муҳокамаларда ЮНEСКО ва бир нечта давлатларнинг миллий комиссиялари вакиллари иштирок этган.

Аввалроқ Самарқандда ЮНEСКО ишлари бўйича миллий комиссияларнинг ХИИ минтақалараро учрашуви ўз ишини бошлагани ҳақида хабар берилган эди. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси унда қандай масалалар муҳокама қилингани ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, тадбирда ЮНEСКО Бош директори ўринбосари Син Сюй (Хинг Қу) ва ЮНEСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси раиси, Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси, Президент Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаментининг раҳбари Гаяне Умерова табрик сўзларини йўллаган. Учрашувга раислик қилиш учун сайланган Гаяне Умерова ўз нутқида Самарқанднинг тамаддунлар чорраҳаси сифатидаги рамзийлигини таъкидлаб, ЮНEСКО томонидан белгилаб берилган шериклик ва бирдамлик руҳини янгилаш муҳимлигини таъкидлаган.
Эрталабки дастур мавзуга оид икки сессиядан иборат бўлган. Биринчиси ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш ҳамда барқарор ривожланиш учун уларнинг тинчлик, инсон ҳуқуқлари, ижтимоий инклюзия ва таълимни илгари суришдаги ролига бағишланган. Муҳокамада ЮНEСКО, шунингдек, Германия, Канада ва Кения миллий комиссиялари вакиллари иштирок этган.
Иккинчи муҳокама шўбаси рақамли даврда маданиятлар ва жамоаларнинг ўзаро мулоқотига бағишланиб, унда маданий мерос, барқарор туризм ва Ипак йўли йўналишларига эътибор қаратилган. Сўзга чиққанлар орасида ЮНEСКО ҳамда Франция, Кюрасао ва Ўзбекистон миллий комиссиялари вакиллари бўлган.







