1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Зеленский Ҳиндистон Бош вазирини танқид қилди

У Модининг ҳаракатини “катта умидсизлик” деб атади.

Зеленский Ҳиндистон Бош вазирини танқид қилди

Украина Президенти Владимир Зеленский Ҳиндистон Бош вазирини Путинни қучоқлагани учун танқид қилди.

 

У Нарендра Модининг бу ҳаракатини тинчликка қаратилган саъй-ҳаракатларга зарба ва катта умидсизлик деб атаган.  

 

“Россия ракетаси Украинадаги энг йирик болалар шифохонасига келиб, саратон касаллигига чалинган ёш беморларни нишонга олди. Оқибатда кўпчилик вайроналар остида қолган. Дунёдаги энг йирик демократик давлат раҳбарининг шундай кунда Москвада дунёдаги энг ҳалокатли жиноятчини қучоқлаганини кўриш катта умидсизлик ва тинчликка қаратилган саъй-ҳаракатларга зарба бўлди”, — деб ёзган Украина раҳбари Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика