Жаҳон

Афғонистонда урушдан қолган снарядлар тинч аҳоли ҳаётига хавф солмоқда

Ҳар ой ўртача 55 киши урушдан қолган портловчи буюмлар туфайли ҳалок бўлмоқда.

Афғонистонда урушдан қолган снарядлар тинч аҳоли ҳаётига хавф солмоқда

 

Афғонистонда аввалги йиллардаги қуролли можаролардан қолган портловчи снаряд ва ўқ-дорилар тинч аҳоли ҳаётига жиддий хавф солмоқда.

 

Афғонистоннинг Кунар вилоятида содир бўлган бир нечта портлашлар оқибатида икки нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, саккиз киши эса турли даражадаги тан жароҳатлари олди.

 

Маҳаллий манбаларга кўра, Нур-Гул ва Асмар туманларида фожиали ҳодисалар қайд этилган. Хусусан, Нур-Гул туманида турар жойлардан бирида қўлда ясалган портловчи мослама портлаши оқибатида бир нафар бола ҳалок бўлган. Асмар туманида эса яна бир портлаш содир бўлиб, унинг натижасида бир нафар аёл вафот этган.

 

Вилоят полицияси хабарига кўра, жароҳатланганлар зудлик билан тиббий муассасаларга етказилган, айрим жабрланувчиларнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

 

Таъкидланишича, минтақада ўнлаб йиллар давом этган қуролли тўқнашувлар оқибатида турар жой ҳудудлари яширин портловчи воситалар билан тўлиб кетган. УНИСEФнинг сўнгги ҳисоботларига кўра, Афғонистонда ҳар ой ўртача 55 киши урушдан қолган портловчи буюмлар туфайли ҳалок бўлмоқда. Қурбонларнинг қарийб 85 фоизини болалар ташкил этади.

 

Шунингдек, вазият вилоятларда хавфсизлик билан боғлиқ умумий кескинлик фонида янада мураккаблашмоқда. Жумладан, шу ҳафта Тахор вилоятида олтин қазиб олиш билан боғлиқ қуролли тўқнашувлар оқибатида яна тўрт нафар шахс ҳалок бўлгани маълум қилинди.

custom img

Мадурони қўлга олиш операциясида иштирок этган АҚШ офицери ҳибсга олинди

У ушбу операция бўйича махфий маълумотлардан фойдаланган ҳолда 400 минг доллардан ортиқ даромад олганликда айбланмоқда.

custom img

Эронга нисбатан ядровий қурол ишлатилмайди — Трамп

АҚШ президенти зарур бўлган тақдирда анъанавий ҳарбий воситалар орқали мақсадларга эриша олишини таъкидлади.

custom img

АҚШдаги радио дастурда Ҳиндистон “дўзах”га қиёсланди

Доналд Трамп ушбу дастур стенограммасини эълон қилгани юзасидан Ҳиндистон норозилик билдирди.

custom img

Мадридда Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди

Форумда Осиё, Европа Иттифоқи ва Лотин Америкасидан 70 дан ортиқ илмий ҳамжамият вакиллари, тадқиқотчилар, маданият арбоблари, дипломатлар ва мутахассислар иштирок этди.

custom img

Россия Президенти йирик шаҳарларда мобил интернет ишининг чекланиши бўйича изоҳ берди

Влaдимир Путин мамлакатда кузатилаётган интернет узилишлари хавфсизлик сабабларига кўра жорий этилаётганини айтди.

custom img

Ливан ва Исроил ўртасидаги сулҳ уч ҳафтага узайтирилди

“Ҳизбуллоҳ” гуруҳи вакили ҳам сулҳни давом эттириш тарафдори эканини, лекин бу Исроилнинг келишувга қанчалик риоя қилишига боғлиқлигини билдирди.

custom img

Ҳормуз бўғозида мина тозалаш ишлари уч баробар тезлаштирилди — Трамп

АҚШ президенти ушбу жараённи жадаллаштириш бўйича қўшимча топшириқлар берган.

custom img

АҚШ НАТОдаги “яхши” ва “ёмон” иттифоқчиларни ажратмоқда — Politico

Оқ уй Эрон бўйича позициясини қўлламаган НАТО давлатларига нисбатан чоралар кўриш вариантларини муҳокама қилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"