Жаҳон

АҚШдаги радио дастурда Ҳиндистон “дўзах”га қиёсланди

Доналд Трамп ушбу дастур стенограммасини эълон қилгани юзасидан Ҳиндистон норозилик билдирди.

АҚШдаги радио дастурда Ҳиндистон “дўзах”га қиёсланди

Ҳиндистон АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан улашилган ва мамлакатни “дўзахга ўхшаш жой” (hellhole) деб таърифлаган фикрларни “асоссиз” деб баҳолаб, уларни ноўрин ва икки давлат ўртасидаги мустаҳкам муносабатларга мос келмаслигини билдирди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Маълум қилинишича, мазкур фикрлар консерватив шарҳловчи Майкл Савеж томонидан The Savage Nation радио дастуридаги чиқишида айтилган. Трамп ушбу дастур стенограммасини пайшанба куни ўзининг Truth Social саҳифасида ҳеч қандай, тушунтиришларсиз жойлаштирган.

 

Стенограммага кўра, Савеж шундай деган: “Бу ерда туғилган бола дарҳол фуқаро бўлади, кейин эса бутун оиласини Хитойдан, Ҳиндистондан ёки сайёрадаги бошқа ъдўзахга ўхшашъ жойлардан (Америкага) олиб келади.”

 

У, шунингдек, ҳозирги муҳожирлар орасида мамлакатга садоқат деярли йўқлигини, бу аввалгидек эмаслигини айтган. 

 

Трамп АҚШда туғилганлик асосида фуқаролик бериш амалиётини чеклашга қаратилган фармон чиқарган. Ушбу қарор АҚШ Олий судида кўриб чиқилмоқда. У шу ой бошида мазкур масала бўйича суд мажлисида ҳам иштирок этган.

 

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги пайшанба куни кечқурун ушбу баёнотларга кескин муносабат билдирди. Вазирлик вакили Рандҳир Жайсвал бу изоҳларни ноўрин ва савиясиз деб атади.

 

Унинг таъкидлашича, бу фикрлар Ҳиндистон ва АҚШ ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва умумий манфаатларга асосланган реал муносабатларни акс эттирмайди.

 

АҚШнинг Ню Делидаги элчихонаси эса президентнинг Ҳиндистонни “буюк мамлакат” сифатида баҳолаган бошқа фикрларини эслатиб ўтди.

 

Ҳиндистоннинг мухолиф “Ҳиндистон миллий конгресси” партияси мазкур баёнотни ҳақоратли деб баҳолаб, бош вазир Нарендра Модини ушбу масалани АҚШ раҳбари билан кўтаришга чақирди.

 

Маълумотларга кўра, АҚШда қарийб 5,5 миллион ҳинд келиб чиқишига эга шахслар истиқомат қилади. Ҳинд ва хитой диаспоралари мамлакатдаги энг йирик Осиё келиб чиқишидаги аҳоли гуруҳларини ташкил этади.

 

Трамп маъмурияти томонидан туғилганлик асосида фуқаролик беришни чеклаш ташаббуси илгари сурилган бўлиб, мазкур масала АҚШ Олий судида кўриб чиқилмоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.