Жаҳон

Мадурони қўлга олиш операциясида иштирок этган АҚШ офицери ҳибсга олинди

У ушбу операция бўйича махфий маълумотлардан фойдаланган ҳолда 400 минг доллардан ортиқ даромад олганликда айбланмоқда.

Мадурони қўлга олиш операциясида иштирок этган АҚШ офицери ҳибсга олинди

 

АҚШда Венесуэла президенти Николас Мадурони қўлга олиш бўйича махсус операцияда қатнашган ҳарбий хизматчи ҳибсга олинди. У махфий ҳукумат маълумотларидан фойдаланган ҳолда ноқонуний даромад орттирганликда айбланмоқда.

 

АҚШ Адлия вазирлиги маълумотига кўра, 38 ёшли сержант Ганнон Кен Ван Дайк 2025 йил декабридан 2026 йил январигача Венесуэладаги махсус операцияни тайёрлаш жараёнида иштирок этган. Шу билан бирга, у Polymarket платформасида операция натижалари ва сиёсий воқеалар бўйича пул тикиш орқали фойда кўрган.

 

Расмийларга кўра, ҳарбий хизматчи тахминан 13 та тикиш амалга оширган. Улар орасида АҚШ ҳарбийларининг Венесуэлага кириши, Мадуро ҳокимиятдан четлатилиши ва қўлга олиниши билан боғлиқ вариантлар бўлган. Натижада у 400 минг доллардан ортиқ маблағ ишлаб топган.

 

Тергов маълумотларига кўра, Ван Дайк даромадни кейинчалик криптовалютага айлантирган ҳамда аккаунтини ўчириб изларни яширишга уринган. Прокуратура буни давлат сирларидан шахсий манфаат йўлида фойдаланиш сифатида баҳоламоқда.

 

Унга нисбатан махфий маълумотлардан ноқонуний фойдаланиш, фирибгарлик ва молиявий жиноятлар бўйича айблов қўйилган. Агар айби исботланса, у 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"