10 синф ўқувчиси шаҳмат бўйича нидерландиялик гроссмейстерни мағлуб этди
10 синф ўқувчиси "FIDE-2021" жаҳон кубоги мусобақасида нидерландиялик машҳур гроссмейстерни мағлуб қилди.


Яшнобод тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 152 сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 16 ёшли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов FIDE-2021 Жаҳон кубоги мусобақасида ўзидан 10 ёш катта бўлган нидерландиялик машҳур гроссмейстер Аниш Гирини 3-1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди.
Шахмат бўйича жаҳон Кубоги Россиянинг Сочи шаҳрида 12 июлдан 5 августига қадар давом этади.







