Спорт

Туркия 24 йил ўтиб ЖЧга қайтди

Тўрт карра Жаҳон чемпионлари бўлган Италия қаторасига учинчи бор мундиалсиз қоладиган бўлди.

Туркия 24 йил ўтиб ЖЧга қайтди

Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашининг Европа минтақаси плей-офф ўйини финалида Туркия Косово миллий терма жамоаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, жорий йил июнь ва июль ойларида АҚШ, Канада ва Мексикада ўтадиган мундиал иштирокчисига айланди.

 

Сўнги бор улар Япония ва Жанубий Корея мезбонлигида ўтган 2002 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этганди ва ушбу турнирда сенсация қайд этиб, яримфиналга қадар етиб борганди. Финал йўлланмаси учун курашда ўша турнир ғолиби Бразилияга (0:1) имкониятни бой берган турклар учинчи ўрин учун баҳсда мезбон Жанубий Кореяни (3:2) мағлуб этиб, совриндорлар қаторидан жой олган.

 

Туркия ушбу турнирда D гуруҳида АҚШ, Парагвай ва Австралияга қарши беллашади.

 

Женнаро Гаттузо бошчилигидаги Италия терма жамоаси эса ҳал қилувчи баҳсда Босния ва Герцоговина терма жамоаси билан беллашди ва ўйининг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди, пеналтилар сериясида эса болқонликларнинг омади келиб океан ортида ўтадиган мундиал йўлланмасини қўлга киритди. Шу тариқа Италия терма жамоаси қаторисига учинчи бор Жаҳон чемпионатисиз қоладиган бўлди. Сўнги бор италянлар 2014 йилда Бразилияда ўтган дунё биринчилида қатнашган эди.

 

Шунингдек, Европадан Швеция, ва Чехия ҳамда минтақалараро плей-оффда Ямайкани таслим қилган Конго терма жамоалари ЖЧга йўл олди. Қайд этиш жоиз Конго миллий терма жамоаси турнирда Ўзбекистон билан бир гуруҳда жойлашган. 

 

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Туркия 24 йил ўтиб ЖЧга қайтди | Zamon.uz