Спорт

Жавоҳир Синдаров кетма-кет 4-ғалабасини қўлга киритди

Синдаров FIDE Номзодлар турнирида Хитойнинг биринчи рақамли гроссмейстери Вей Йи’ни мағлуб этиб пешқадамлигини мустаҳкамлади.

Жавоҳир Синдаров кетма-кет 4-ғалабасини қўлга киритди

Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров FIDE Номзодлар турнирининг 6-турида Хитойнинг биринчи рақамли гроссмейстери, 2025-йилги FIDE Жаҳон кубоги финалчиси Вей Йи’ни мағлуб этди.

 

Қора доналарда ўйнаган Синдаров турнирдаги 4-ғалабасини қўлга киритиб, якка пешқадамлигини мустаҳкамлади.

 

Мазкур ғалабадан сўнг Синдаровнинг ҳисобидаги очколар сони 5,5 га етди, шунингдек, унинг онлайн рейтинги 2770 очкога етди. Бу натижа Ўзбекистон шахмат тарихида жаҳон шахмат тожи учун курашиш имконини берувчи номзодлар турнирда қатнашган илк ўзбек шахматчиси сифатида алоҳида аҳамиятга эга.

custom img

Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этади — FIFA

У халқаро футбол сиёсий кескинликлардан устун туриши кераклигини таъкидлади.

custom img

Ҳусанов апрель ойида “Сити”нинг энг яхши футболчиси бўлмади

Мухлислар овоз бериш натижаларига кўра, ушбу соврин жамоа ҳимоячиси Нико O'Райлига насиб этди.

custom img

Навбаҳор Ҳамидова World Boxing кубогида икки карра чемпион бўлди

У Остона шаҳрида бўлиб ўтган 2025-йилги турнирда ҳам олтин медални қўлга киритган.

custom img

Тошкент 2027 йилги пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Мусобақада 100 дан ортиқ давлатдан қарийб 1 300 нафар спортчи қатнашиши кутилмоқда.

custom img

АҚШда футболчи Лионел Месси фирибгарликда айбланмоқда

Бунга ўтган йилнинг октябрь ойида Венесуэла терма жамоасига қарши ўйинда футболчининг қатнашмагани ва промоутерлик компаниясининг зарар кўргани сабаб бўлган.

custom img

Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирини рекордлар билан якунлади

Ўзбекистонлик шахматчи турнирни мағлубиятсиз ва 6 ғалаба билан тугатди.

custom img

Тарихий ғалаба: Жавоҳир Синдаров муддатидан аввал ғалаба қозонди

20 ёшли Синдаров жаҳон чемпиони унвони учун кечадиган баҳсда Доммаражу Гукешга қарши ўйнайди.

custom img

Футболчи Хушнудбек Авилов 27 ёшида вафот этди

Авилов фаолияти давомида мамлакатнинг бир қатор етакчи клубларида тўп сурган. Унинг ўлим сабаби ҳозирча очиқланмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"