Спорт

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Габонни 3:1 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси турнирдаги навбатдаги баҳсни 30 март куни Венесуэлага қарши ўтказади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Габонни 3:1 ҳисобида мағлуб этди

Тошкентда Ўзбекистон, Габон, Венесуэла ҳамда Тринидад ва Тобаго терма жамоалари иштирокидаги FIFA Series халқаро турнирига старт берилди.

 

Мусобақанинг илк турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Габон терма жамоасига қарши майдонга тушди.

 

“Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган учрашув икки жамоанинг фаол ҳужумлари билан бошланди. Ўйиннинг 6-дақиқасида Габон футболчиси Тедди Аверлант ҳисобни очди.

 

14-дақиқада Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Азиз Ғаниевнинг аниқ узатмасидан сўнг ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим якунига яқин эса вакилларимиз яна бир гол уришга муваффақ бўлди. Отабек Шукуровнинг узатмасидан кейин Остон Ўрунов қулай вазиятдан фойдаланиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

 

Иккинчи бўлим ҳам муросасиз курашлар остида давом этди. 59-дақиқада терма жамоа сафида дебют қилган Жаҳонгир Ўрозов бош билан гол уриб, ҳисобни янада мустаҳкамлади.

 

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида, 90+3-дақиқада Алишер Одилов яна бир гол муаллифига айланди.

 

Шу тариқа Ўзбекистон миллий терма жамоаси учрашувни 3:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилиб, халқаро турнирни ишончли ғалаба билан бошлади.

 

Маълумот учун, гуруҳдаги яна бир учрашувда Венесуэла терма жамоаси Тринидад ва Тобаго устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги баҳсни 30 март куни Венесуэла терма жамоасига қарши ўтказади. Учрашув Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади ва соат 19:00 да бошланиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Габонни 3:1 ҳисобида мағлуб этди | Zamon.uz