Америкалик аёл дунё бўйлаб саёҳат учун уйини сотиб юборди
У, шунингдек, машинаси ва бор мол-мулкидан воз кечган.

Америкалик 29 ёшли Габриелла Бастинг ҳаётини тубдан ўзгартириб, ҳақиқий бахт сари қадам ташлади. Иллинойс штатида яшаган Габриелла жамият талаблари билан яшаб, муваффақиятнинг анъанавий ўлчовларига эришган эди: у 24 ёшида турмушга чиқди, ажойиб уй сотиб олди ва стоматология соҳасида муваффақиятли катрера қилди. Аммо бу ташқи ютуқлар унга ҳақиқий бахтни бера олмади.
Габриелла ўз ҳаётидаги туб бурилишни ажрашганидан кейин амалга оширди. У Жанубий Африкадаги кўнгилли дастурга қўшилиб, серфингни ўрганиш орқали янги ҳаёт тарзи сари илк қадамини ташлади. Шу вақтдан бошлаб у жамиятнинг собит стереотипларини четга суриб, дунёни ўрганиш ва эркин яшаш йўлини танлади.
Бугунги кунда Габриелла етти қитъадан олтитасига саёят қилган. У Жанубий Африка, европа, Индонезия, Жанубий Америка ва Австралияда бўлиб, ўз саргузаштларини ижтимоий тармоқларда, жумладан, ТикТокъда кузатувчилари билан баҳам кўради. Габриелла ҳозирда Австралиянинг Квинсленд шимолида яшаб, сув ости шўнғиш каби саргузаштли машғулотлар билан шуғулланмоқда.
Габриелла ўзининг саёҳатлари учун уйини, машинасини ва бошқа мол-мулкини сотиб, маблағ йиғди. У янги ҳаёт тарзи орқали ҳақиқий эркинлик ва бахтни ҳис қилмоқда.
Унинг ҳаёт фалсафаси оддий, аммо чуқур мазмунли. “Бир кун келиб ҳаётингиз тугаётганида, ҳеч қандай афсус қилмаслигингиз керак”, дейди у.
Комила Одилова тайёрлади







