Ўзбекистон

Туркияда ўлдирилган самарқандлик аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Жиноятда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинган.

Туркияда ўлдирилган самарқандлик аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

 

Туркияда ўлдирилган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Истанбул бош консулхонаси маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, марҳуманинг жасади Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга олиб келинган.

 

Дилафруз Чуллиева 2026 йил 25 январь куни Туркиянинг Баликесир ҳудудидаги иш жойидан номаълум томонга чиқиб кетган ва бедарак йўқолган. Шундан сўнг унинг ўғли Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига мурожаат қилган.

 

Мурожаатдан кейин Ўзбекистоннинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналари Туркия Ташқи ишлар вазирлигига нота юборган ҳамда Туркия Ички ишлар вазирлиги Хавфсизлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда қидирув ишлари бошланган.

 

Анқарадаги Ўзбекистон элчихонаси ва Истанбулдаги Бош консулхона, диаспора вакиллари, адвокатлар ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан қидирув ишлари олиб борилган. 2026 йил 28 февраль куни Баликесир туманидаги ўрмон ҳудудидан шахси номаълум жасад топилган.

 

Жасад узоқ вақт давомида қолиб кетгани сабабли уни ташқи кўринишидан аниқлаш имкони бўлмаган. Шу боис топилган жасад ҳамда марҳуманинг ўғлидан олинган қон намуналарини солиштириш орқали ДНК текшируви ўтказилган ва жасад Дилафруз Чуллиевага тегишли экани тасдиқланган.

 

Мазкур жиноятда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Мутасаддилар ижтимоий тармоқларда тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраб, марҳуманинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"