Сиёсат

Аср лойиҳаси: Термиз-Мозори Шариф-Кобул- Пешовар темирйўли икки минтақани боғловчи асосий бўғин бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” халқаро конференциясидаги нутқида Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари орасида алоқаларни кучайтиришнинг биринчи устувор йўналиши сифатида савдо-иқтисодий алоқаларни кучайтириш эканлигини  қайд этди.

Аср лойиҳаси: Термиз-Мозори Шариф-Кобул- Пешовар темирйўли икки минтақани боғловчи асосий бўғин бўлади

 

 

Бунинг учун икки минтақа орасида замонавий транспорт-логистик инфратузилмани яратиш зарурлиги яна бир бора таъкидланди. Ўз навбатида Покистон бош вазири Имрон Хон Ўзбекистон -Покистон портлари орқали жаҳон бозорига чиқиши мумкинлигини эътироф этди. Икки минтақани ўзаро боғлашда Афғонистон орқали ўтадиган темирйўл катта аҳамиятга эга. Шавкат Мирзиёев Термиз-Мозори Шариф-Кобул- Пешовар темирйўлини икки минтақани боғловчи асосий бўғин деб таъкидлади.

 

2021 йил 2 июнь куни  Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи доирасида ушбу темирйўлни “Аср лойиҳаси” деб атади. Ўзбекистон дунё океанидан жуда узоқда жойлашганлиги туфайли республика учун денгиз портларига чиқиш масаласи катта аҳамият касб этади. Бу мамлакатимизни жаҳон бозорига ўз маҳсулотларини янада кенг миқёсда чиқаришига имконият беради. Шу сабабли республика учун денгиз портларига олиб чиқадиган темирйўл тармоғи жуда муҳим. Географик жиҳатдан Ўзбекистон учун Покистон портлари энг яқин ҳисобланади. Ўз навбатида Покистон портлари Жануби-Шарқий Осиё, Яқин Шарқ ва Африка ўртасида ўзига хос чорраҳадир. Покистонга эса Афғонистон орқали тўғридан-тўғри чиқиш мумкин. 2021 йил сентябрида қурилиши бошланиши кутилаётган “Мозори Шариф-Кобул-Пешовар” темирйўли Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятга эга.

 

Хўш, бу қандай йўл?

 

“Мозори Шариф-Кобул-Пешовар” темирйўли узунлиги 573 кмни ташкил этади. Унинг йиллик транзит имконияти 20 миллион тоннадан ортиқ. Ушбу лойиҳанинг қиймати 5 миллиард долларга баҳоланмоқда. Жаҳон банки ушбу темирйўлни лойиҳалаш учун 35 млн доллар ажратишга рози бўлди. Темирйўл қурилиши беш йилни қамраб олади. Лойиҳани минтақадаги барча давлатлар ва минтақанинг энг йирик ҳамкорлари-Хитой ва Россия ҳам қўллаб-қувватламоқда.

 

Мамлакат иқтисодиёти учун  ушбу темирйўлнинг аҳамияти қандай?

 

Агар лойиҳа тўлиқ ишга тушса Ўзбекистондан Покистонга товарлар жўнатиш 30-35 кундан 10-15 кунгача қисқаради. Транспорт билан боғлиқ харажатар эса 30-35 фои га камаяди. Масалан, Покистонга 20 футлик контейнер ҳозирда 900 долларга ташилаётган бўлса, темирйўл ишга тушиши билан бу 268 долларни ташкил этади-харажатлар деярли уч  баравар камаяди. Лойиҳа ишга туширилган дастлабки йилларда йилига 10 миллион тоннагача юк ташилиши мумкин. (ҳозирги кунда бу 4  млн тоннани ташкил қилади). Кейинчалик бу 20 миллион тоннагача ошади.

 

 

Сенат Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев фикрича, транспорт коридорининг ишга туширилиши орқали ўзбек товарларини икки-уч кун ичида денгиз портларига етказиш мумкин.  Ҳозирда Ўзбекистон денгизларга чиқиш имконига эга мамлакатларга нисбатан икки-уч баравар кўп транспорт харажатларини амалга оширади. Темирйўл бу каби харажатларни кескин қисқартириши мумкин.

 

2021 йил 2 февраль куни Тошкентда Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасида темирйўл қурилиши бўйича “йўл харитаси” имзоланди. Бу темирйўл қурилиши йўлида қўйилган катта қадамдир. Режага кўра темирйўл қурилиши 2021 йил сентябрида бошланади. Темирйўл нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақа ва Афғонистон учун ҳам улкан аҳамиятга эга. Ушбу лойиҳа Афғонистонни минтақадаги фаол савдо-иқтисодий муносабатларга тортади ва мамлакатда мустаҳкам тинчлик ўрнатилишига олиб келади. Шунингдек, Марказий Осиёнинг барча давлатлари темирйўл орқали жаҳон бозорига чиқиш имкониятини қўлга киритади. Темирйўл Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг янада кенгайишига сабаб бўлади.

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

custom img

Танлаган йўлимиз аниқ — очиқлик, яхши қўшничилик ва мулоқот”: Саида Мирзиёева БМТда нутқ сўзлади

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТда Афғонистон, Оролбўйи, экология, болалар ҳуқуқлари, сунъий интеллект ва аёллар ҳуқуқларигача бўлган қатор долзарб масалаларга тўхталди.

custom img

“Бизга қарорларни амалга оширишга қодир БМТ керак” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясидаги нутқида Ўзбекистон келгуси йили Қўшилмаслик ҳаракатига раисликни қабул қилишини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"