Сиёсат

Ўзбекистон Президенти Сербия Президенти билан учрашув ўтказди

Учрашувда асосий эътибор бир қатор соҳаларда кооперация дастурини ишлаб чиқиш масалаларига қаратилди.

Ўзбекистон Президенти Сербия Президенти билан учрашув ўтказди

Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

 

 

Маълум қилинишича, кўп қиррали Ўзбекистон – Сербия муносабатларини олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида янада ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

 

Асосий эътибор товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, машинасозлик, қайта ишлаш, кимё ва электротехника саноати, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ҳамда туризм каби соҳаларда кооперация дастурини ишлаб чиқиш масалаларига қаратилди.

 

 

Гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, ректорларнинг биринчи форуми ҳамда Кино ва маданият кунларини ўзаро ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

 

Етакчилар халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини муҳокама қилди.

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТ Бош директори болалар онкологияси соҳасидаги етакчилиги ва болалар саломатлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Биринчи хонимига халқаро мукофотни топширди.

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Ашхободдаги мулоқотда Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон ҳар бир Америка компанияси билан бевосита мулоқот ўрнатишни режалаштираётганини билдирди.

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Унга Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилди.

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

АҚШ Давлат котибининг айтишича, юзлаб Америка компаниялари Ўзбекистонга узоқ муддатли ҳамкорлик учун келган.

“АҚШ Давлат котибининг илк ташрифи Самарқандда ўтаётгани рамзий маънога эга” — Саида Мирзиёева

“АҚШ Давлат котибининг илк ташрифи Самарқандда ўтаётгани рамзий маънога эга” — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева ва Марко Рубио Самарқанддаги Регистон майдонига ташриф буюрди.

Космик ҳамкорлик: Ўзбекистон–АҚШ Артемида битимларини имзолади

Космик ҳамкорлик: Ўзбекистон–АҚШ Артемида битимларини имзолади

Самарқандда Бахтиёр Саидов ва Марко Рубио Ўзбекистон–АҚШ стратегик шериклигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Трампнинг Ўзбекистонга сафари қачон бўлади? Рубио жавоб берди

Трампнинг Ўзбекистонга сафари қачон бўлади? Рубио жавоб берди

Марко Рубионинг айтишича, сафар муддатлари келаси йили кўриб чиқилади.