Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев БАА Ҳукумат ишлари бўйича вазирини қабул қилди

БААнинг илғор бошқарув тажрибасини Ўзбекистонда жорий этиш бўйича қўшма “йўл харитаси” изчил амалга оширилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев БАА Ҳукумат ишлари бўйича вазирини қабул қилди

 

Президент Шавкат Мирзиёев 22 май куни Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Учрашув аввалида вазир давлат раҳбарига БАА Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён, мамлакат Бош вазири, Вице-президенти ва Дубай Амири Шайх Муҳаммад Ол Мактум ҳамда Вице-президент Шайх Мансур Ол Наҳаённинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

 

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги дўстлик ҳамда стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва ушбу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

 

Томонлар устувор йўналишларда амалий ҳамкорлик изчил мустаҳкамланаётганини алоҳида мамнуният билан қайд этдилар. Хусусан, давлат хизмати механизмларини такомиллаштиришнинг 10 та асосий йўналиши бўйича қўшма “йўл харитаси” муваффақиятли амалга оширилаётгани таъкидланди.

 

Шунингдек, БААнинг бюрократияни қисқартириш борасидаги илғор тажрибаси асосида махсус лойиҳа офиси ишга туширилгани қайд этилди. “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” таълим дастури доирасида эришилган натижалар ҳам юқори баҳоланди.

 

Учрашув давомида “Давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” лойиҳаси доирасидаги ташаббусларни кенгайтириш, жумладан, маҳаллий ҳокимият органлари вакилларини ҳам жалб этиш масалалари кўриб чиқилди.

 

Бундан ташқари, умуммиллий китобхонлик ҳаракатини йўлга қўйиш, ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш, қўшма тараққиёт форумларини ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон ривожига хизмат қилувчи стратегик ва консептуал ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича келишувларга эришилди.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва янги амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонада Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида қатнашди.