Сиёсат

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари учрашув ўтказди

Етакчилар транспортга оид ташаббусларни амалга ошириш ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришни ҳам муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари учрашув ўтказди

Боку шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

 

 

Маълум қилинишича, суҳбат аввалида Ўзбекистон Президенти Озарбайжон етакчисини Бутунжаҳон урбанизация форумининг муваффақиятли ташкил этилгани билан самимий табриклади.

 

Аввалги олий даражадаги мулоқотлар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

 

 

Товар айирбошлашнинг ижобий суръати қайд этилди. Йил бошидан буён ўзаро савдо ҳажми 40 фоиздан зиёдга ошди. Қурилиш, тоғ-конь саноати, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

 

Мазкур лойиҳаларни жадаллаштириш ҳамда биргаликдаги инвестицияларни, шу жумладан, Қўшма инвестиция компанияси маблағларини жалб этган ҳолда янада кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

 

 

Етакчилар транспортга оид ташаббусларни амалга ошириш ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар. Бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

АҚШ Давлат котиби Ўзбекистонга келади: ташрифдан кўзланган мақсад нима?

АҚШ Давлат котиби Ўзбекистонга келади: ташрифдан кўзланган мақсад нима?

Марко Рубио 17–22 октябрь кунлари Самарқанд, Мумбай ва Жамнагар шаҳарларига ташриф буюради.

МДҲга раислик: Ўзбекистон МДҲга раисликда устувор йўналишларни белгилади

МДҲга раислик: Ўзбекистон МДҲга раисликда устувор йўналишларни белгилади

Раислик концепцияси доирасида 100 дан ортиқ чора-тадбир кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди

Давлат раҳбари Марказий Осиё ва Озарбайжон етакчиларининг маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди.

Савдо, транспорт ва киберхавфсизлик: Мирзиёев МДҲ доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди

Савдо, транспорт ва киберхавфсизлик: Мирзиёев МДҲ доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди

Президент ресурслардан самарали фойдаланиш ва айланма иқтисодиёт бўйича ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Туркманистондан кейин Ўзбекистон: Ўзбекистон МДҲга раислик қилади

Туркманистондан кейин Ўзбекистон: Ўзбекистон МДҲга раислик қилади

Бу ҳақдаги қарор МДҲ Раҳбарлар кенгашининг йиғилишида қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Туркманистон Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузади

Ўзбекистон ва Туркманистон Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузади

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов икки томонлама стратегик шерикликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди.

“Олти иқтисодиёт – битта маҳсулот” тамойилига ўтишимиз керак — Шавкат Мирзиёев

“Олти иқтисодиёт – битта маҳсулот” тамойилига ўтишимиз керак — Шавкат Мирзиёев

Президент Туркманистонда ўтган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида минтақавий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилиб, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни муҳокама қилди.