Бекзод ва Нигоранинг фотосессияси намойиш этилди
Бекзод ҳақиқий оила боши, Нигора эса латофатли келинчак.


Аввалроқ, Токио 2020 Олимпиада ўйинларининг бронза медали соҳиби Бекзод Абдураҳмонов ва байроқдоримиз Нигора Турсунқулованинг муҳаббат тарихи ҳамда ёшларнинг никоҳ тўйида Президент совғалар юборгани ҳақида хабар берган эдик.
Ижтимоий тармоқларда икки ёшнинг тахминларга кўра, ФҲДЁ маросимига оид расмлари пайдо бўлди.

Суратларда Бекзодни ҳақиқий оила боши, Нигорани эса латофатли келинчак образида кўриш мумкин.

Маълумот ўрнида, Бекзод Абдураҳмонов Zamon.uz'га берган интервьюсида Нигора билан Рио-2016 Олимпиада ўйинларида танишгани ва характерлари ўзаро мос тушганини айтиб ўтганди.
Шунингдек, Бекзод “Қандайдир меҳр бизни бир-биримизга боғлаб туради”, — дея қайд этган.







