БМТ Бош Ассамблеясининг 76 сессияси фаолияти якунланди
Навбатдаги сессия бугун очилади.

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Бош Ассамблеянинг 76 сессиясини ёпди. У сессия раиси Абдулла Шаҳидга фаолияти учун миннатдорчилик билдирган.
Бош котиб 77 сессия очилишини сабрсизлик билан кутаётганини айтган. Унга венгриялик дипломат Чаба Кёрёши бошчилик қилиши кутилмоқда.
“Бўлажак сессия халқаро тизимни ҳар қачонгидан ҳам қаттиқ синовдан ўтказади. Биз барча инсонлар учун янада яхши, янада тинч келажакка йўл олишимиз мумкин”, – деган у.
Бош Ассамблеянинг 77 сессияси 13 сентябрда очилади. Унинг энг асосий воқеаси 20-26 сентябрдаги Олий даража ҳафтаси бўлиб, сессияга қатор давлат етакчилари, ҳукумат раҳбарлари ва ташқи ишлар вазирлари келади.







