Lifestyle

Буюк Хитой деворининг ҳақиқий ёши маълум бўлди

У аввал тахмин қилинганидан ҳам қадимийроқ бўлиб чиқди.

Буюк Хитой деворининг ҳақиқий ёши маълум бўлди

Шандунда олиб борилган қазишмалар натижасида деворнинг қурилиши аввал ўйланганидан 300 йил олдин бошлангани маълум бўлди.

 

Шандун провинциясида археологлар Буюк Хитой деворининг энг қадимий қисмини топдилар. Топилма деворнинг аввал тахмин қилинганидан 300 йил олдин, Ғарбий Чжоу сулоласи даврида (милоддан аввалги 1046-771 йиллар) бошланганини кўрсатмоқда.

 

Шандун вилояти Маданий ёдгорликлар ва археология институти томонидан 2024 йилда Гуангли қишлоғининг шимолида олиб борилган қазиш ишлари Буюк Қи деворининг илк тўлиқ ўрганилган қисми бўлди. Тадқиқотчиларга кўра, девор дастлаб Урушаётган давлатлар даврида (милоддан аввалги 475-221 йиллар) босқинлардан ҳимоя қилиш учун қурилган бўлиб, у 600 километрдан ортиқ масофага чўзилган.

 

Бундан ташқари, археологлар Буюк Қи деворидан 1,5 километр шимолда жойлашган Пингйин қадимий манзилгоҳини ҳам топдилар. Тарихий манбаларда Пингйин Қи давлатининг муҳим таянчи сифатида қайд этилган бўлиб, шаҳар транспорт йўллари ва чегара хавфсизлигини таъминлашда асосий роль ўйнаган.

 

custom img

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

custom img

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

custom img

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

custom img

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

custom img

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

custom img

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

custom img

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

custom img

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Буюк Хитой деворининг ҳақиқий ёши маълум бўлди