Жаҳон

Зеленский ва унинг оиласига умрбод давлат ҳимояси берилиши таклиф қилинди

Ҳужжатга кўра, ҳарбий ҳолат даврида фаолият юритган айрим юқори мартабали мансабдор шахсларга ҳам давлат ҳимояси берилиши мумкин.

Зеленский ва унинг оиласига умрбод давлат ҳимояси берилиши таклиф қилинди

Украина Президенти Вoлoдимир Зеленский ва унинг оила аъзоларига умрбод давлат ҳимоясини таъминлашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси Олий Радага тақдим этилди. Бу ҳақда Украина парламентининг расмий веб-сайтида эълон қилинган ҳужжат маълумотларида қайд этилган.

 

Қонун лойиҳаси муаллифларидан бири Украина парламентининг Миллий хавфсизлик, мудофаа ва разведка қўмитаси котиби Роман Костенко ҳисобланади.

 

Ҳужжатга кўра, Президент билан бирга яшайдиган ёки унга ҳамроҳлик қиладиган оила аъзоларига, Президентнинг импичмент орқали лавозимидан четлатилиши бундан мустасно, унинг ваколатлари тугаганидан кейин ҳам умрбод давлат ҳимояси тақдим этилиши таклиф қилинмоқда.

 

Шунингдек, қонун лойиҳасида ҳарбий ҳолат даврида ўз вазифаларини бажарган Бош штаб ҳамда Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши аъзоларига давлат ҳимояси берилиши кўзда тутилган.

 

Мазкур таклиф муносабати билан Украина Давлат хавфсизлик бошқармаси ходимларининг умумий сонини 5 500 нафаргача ошириш ҳам назарда тутилмоқда.

 

Украинада ҳарбий ҳолат 2022 йил 24 февралда жорий этилган ва шундан буён бир неча бор узайтирилган. Зеленскийнинг президентлик муддати расман 2024 йил 20 майда якунланган. Украина расмийлари эса ҳарбий ҳолат давом этаётган пайтда мунтазам президентлик сайловларини ўтказиш мумкин эмаслигини билдирган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.