Ўзбекистон

Диний олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари санаси маълум бўлди

Ижодий имтиҳон ва тест синовлари 3—12 август кунлари ўтказилади.

Диний олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари санаси маълум бўлди

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларида 2022-2023 ўқув йили бўйича қабул имтиҳонлари ижодий имтиҳон ва тест синови шаклида ўтказилиши белгиланган. Бу ҳақда Диний идоранинг Таълим ва илмий-тадқиқодлар бўлими хабар берди. 

 

Ҳадис илми мактабига кириш имтиҳонлари 3 август куни Ҳадис илми мактаби биноси спорт залида бўлиб ўтади. Ҳадис ва мусталаҳ ал-ҳадис ва араб тилидан ижодий имтиҳонлар олинади. 4 август куни мазкур муассасанинг орқа ҳовли қисмида Ўзбекистон тарихи фанидан тест ўтказилади ва 5 августда мандат эълон қилинади. 

 

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига кириш имтиҳонлари 8 август куни Тошкент ислом институти биноси айвон қисмида бўлиб ўтади. Унда араб тилидан ижодий имтиҳон олинади. 9 август куни мазкур муассасанинг ҳовлисида Фиқҳ ва ақоиддан тест ўтказилади ва 10 августда мандат эълон қилинади.

 

Мир Араб олий мадрасасига кириш имтиҳонлари 11 август куни Мир Араб олий мадрасаси биноси айвон қисмида бўлиб ўтади. Унда араб тилидан ижодий имтиҳон олинади. 12 август куни ҳудди шу жойда Фиқҳ ва ақоиддан ҳамда Ўзбекистон тарихи фанидан тест ўтказилади. Мандат натижалари 13 августда эълон қилинади. 

 

Эслатиб ўтамиз, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ва Ҳадис илми мактабига ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаган абитуриентларнинг ҳужжатлари қабул қилинган.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ўрта махсус ислом таълим муассасалари кириш тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.  2022-2023 ўқув йили учун тест синовлари кунлари бўйича қўшимча маълумот берилади.

 

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

custom img

Тошкентда янги санъат маскани: "АRTepa" галареяси очилди

Тадбир доирасида таниқли рассом Дилором Мамедованинг “100 та ноёб асари” номли кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

custom img

Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

custom img

Наманганда алиментдан қарздор ота нонвойхонадан топилди

Шундан сўнг у тегишли тартибда ушланиб, кейинги процессуал чоралар кўриш учун масъул бўлимга олиб кетилган.

custom img

Хоразмда ота фарзандларига 174 млн алимент тўлади

Шу тариқа эркак 5 йиллик алиментни олдиндан тўлаб берган.

custom img

Жиззахда МИБ орқали банклар фойдасига 196 млрд ундирилди

Шу тариқа 5 510 та ижро ҳужжати бўйича иш якунланган.

custom img

Тошкентда гаровга қўйилган Chery хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 380 млн қарзи бўлган.

custom img

Самарқандда МИБдан яширилган Gentra ёпинчиқ ичидан топилди

Айни пайтда автомобил белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"