Дунёнинг энг яхши ёш футболчилари
“Golden Boy—2022” совринига ким муносиб?

Бир ой олдин “Tuttosport” нашри Европанинг 21 ёшгача бўлган энг яхши ёш футболчиси соврини учун курашаётган 100 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди. “Чемпионат” нашри эса “Golden Boy – 2022" соврини учун 100 та футболчи орасидан еттита энг яхши номзодни аниқлади.
Жуде Беллингем, “Боруссия Дортмунд”
Беллингхем рўйхатдаги энг қиммат футболчи бўлди. Унинг нархи 80 млн еврога баҳоланган. У 2021/2022 йилги мавсумда “Боруссия” сафида 46 та ўйиндан 44 та баҳсда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширган. Ушбу ёзда ярим ҳимоячига “Реал”, “Ливерпул” ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари қизиқиш билдирган. Бироқ “Bild” нашрининг хабарига кўра, “Боруссия” ўз футболчисини 120 миллион евродан камига сотмайди. Жуде “Golden Boy” нинг фаворитларидан бири ҳисобланади. “Боруссия”да авввал бу совринни Эрлинг Ҳоланд қўлга киритган.
Жамол Муциала, “Бавария”
19 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи 2021/2022 йилги мавсумда 40 та ўйинда майдонга тушди, бироқ асосий таркибдан кўра кўпроқ заҳирада ўтирди. Шунга қарамай, Муциала нафақат чемпионлик ва Германия Суперкубогини қўлга киритди. У “гол+пас” тизимида 8+6 натижа қайд этди ва Бундеслигада 50 та ўйин ўтказган “Бавария”нинг энг ёш футболчисига айланди.
Гави, “Барселона”
Гави “Барселона”нинг умидли футболчиларидан бири ҳисобланади. Испаниялик футболчи 2021/2022 йилги мавсумда у клуб сафида ўз ўрнига эга бўлди. Бу вақт ичида у бир нечта рекордларни янгилай олди. Гавининг “Барселона” билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Маrса” хабарига кўра, 17 ёшли футболчининг товон пули 1 миллиард еврони ташкил қилади.
Эдуардо Камавинго, “Реал Мадрид”
Гарчи Камавинга Испания чемпионлиги, Суперкубоги ва Чемпионлар Лигаси ғолибига айланган бўлса-да, унинг номинацияда ғалаба қозониш имконияти у қадар юқори эмас. Биринчидан, франциялик футболчи 2021/2022 йилги мавсумда асосий таркиб футболчисига айлана олмади. Агар Эдуард соврин соҳиби бўлишга муваффақ бўлса, катта эҳтимол билан бунга “Реал Мадрид” билан қўлга киритилган совринлар сабаб бўлади.
Карим Адееми, “Боруссия Д”
Адееми Ҳоланднинг изидан бормоқда. Шу ёзда у Дортмунднинг “Боруссия” клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади. “Ред Булл Салзбург” сафида ҳужумчи барча мусобақаларда 44 ўйинда 23 та гол урган ва энди норвегиялик футболчининг ўрнини босиши керак бўлади. Австрия клуби билан биргаликда Карим чемпион бўлди ва мамлакат кубогини қўлга киритди. Айтганча, Адееми 2021 йилги ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати ғолиби ҳисобланади.
Раян Гравенберч, “Бавария”
20 ёшида Гравенберч “Аякс” таркибида 100 дан ортиқ ўйинни юқори савияда ўтказган. Шу билан бирга, марказий ярим ҳимоячи мавсум охирида коронавирус ва тўпиғидаги жароҳати бўлмаганида яна бир неча ўйин ўтказиши мумкин эди. Голландиялик футболчи аллақачон уч карра мамлакат чемпиони ва икки карра Голландия кубоги соҳиби бўлган.
Ёшко Гвардиол, “РБ Лейпциг”
“Лейпциг”даги мавсум Гвардиол учун омадли келди: у жамоадаги асосий ҳимоячи айланди. Деярли 50 та ўйин ўтказди ва Германия кубогини қўлга киритди. Бу ёзда бир нечта клублар Жошкога қизиқиш билдирмоқда. “Тоттенҳем”, “Барселона” ва “Челси” шу жумласидан. Аммо ҳозирда “Лейпциг” уни қўйиб юбориш ҳақида ўйлагани йўқ.
Жамшидбек Амиров







