Жаҳон

Эрдоғаннинг инаугурацияси маросими бўлиб ўтди

Тадбирда дунёнинг 78 давлатидан вакиллар, жумладан, 20 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари қатнашган.

Эрдоғаннинг инаугурацияси маросими бўлиб ўтди

 

Анқарадаги Туркия парламенти биносида 3 июнь куни Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдоғаннинг қасамёд қилиш ва инаугурациясининг тантанали маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда агентлиги Anadolu хабар берди.

 

Қайд этилишича, маросим иштирокчилари орасида дунёнинг 78 давлати вакиллари, жумладан, 20 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари қатнашган. Тадбир аввалида Туркия парламенти муваққат раиси Девлет Бахчели давлат раҳбарига президентлик сайловидаги ғалабадан далолат берувчи ҳужжатни топширди. Шундан кейин Эрдоған Туркия халқига қасамёд матнини ўқиб эшиттирган.

 

«Эрдоған инаугурация маросимидан сўнг Туркия Республикаси асосчиси Мустафо Камол Отатурк мақбарасига гулчамбар қўяди. Тантанали тадбирлар дастури Эрдоған табрикларни қабул қиладиган президентлик мажмуасида давом этади», — дейилади хабарда.

 

Шундан сўнг Туркия раҳбари Чанкая қароргоҳига йўл олади ва у ерда маросимга ташриф буюрган олий мартабали меҳмонлар шарафига расмий кечки зиёфат уюштирилади. Тадбирнинг охирги нуқтаси эса Туркиянинг қайта сайланган президенти мамлакатнинг янги ҳукумати таркибини эълон қиладиган брифинг бўлади.

 

Маълумот учун, 28 май куни бўлиб ўтган сайловларда қайтадан давлат раҳбари этиб сайланган президент Ражаб Таййиб Эрдоғаннинг ваколат муддати 2028 йилгача давом этади.

custom img

АҚШ Яқин Шарққа минглаб қўшин юбориш масаласини кўриб чиқмоқда

Якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

custom img

Россияда патент тизими бекор қилиниши мумкин

Мигрантларга фақат ротация асосида ишлашга рухсат бериш таклиф қилинди.

custom img

Туркияда Ўзбекистонлик аёлга жинсий тажовуз қилган икки йигит қамоққа олинди

Гумонланувчилар 24 ва 25 ёшли қурилиш ишчилари бўлиб, ҳолат суд назоратига олинган.

custom img

АҚШ фуқароларини Саудия Арабистонини тарк этишга чақирди

Саудия Арабистони ҳаво майдони ҳозирча очиқлигича қолмоқда.

custom img

Покистон ва Афғонистон Рамазон ҳайити арафасида ҳарбий ҳаракатларни вақтинча тўхтатди

Ҳарбий ҳаракатлар 24 мартгача тўхтатилади.

custom img

“Сабримизнинг чегараси бор”: Саудия Арабистони Эронни огоҳлантирди

Вазир Саудия ва унинг иттифоқчилари зарур бўлса, Эронга қарши ҳужумга тайёрлигини билдирди.

custom img

ИИҚК Исроилдаги 80 та ҳарбий объектга ракета зарбалари йўллади

Шунингдек, Эрон Саудия Арабистони ва Қатардаги нефть-газ инфратузилмасига ҳам ҳужум қилган.

custom img

Пентагон Эронга қарши уруш учун 200 миллиард доллардан ортиқ маблағ сўрамоқда

Урушдан олдин Донлад Трамп мудофаа бюджети учун  1,5 триллион доллар ажратишни таклиф қилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"