Жаҳон

Эрон 80 миллион фуқарога ойлик тўловлар жорий этилишини маълум қилди

Эрон ҳукумати оммавий норозиликлар фонида аҳолини молиявий қўллаб-қувватлашга уринмоқда.

Эрон 80 миллион фуқарога ойлик тўловлар жорий этилишини маълум қилди

 

Эрон расмийлари мамлакатда кучайиб бораётган иқтисодий инқироз ва оммавий норозилик намойишлари фонида аҳолига янги ойлик пул тўловлари дастури жорий этилишини эълон қилди. Ҳукумат мазкур чора орқали ижтимоий кескинликни юмшатишни мақсад қилган.

 

Inbusiness.kz нашри Bloomberg агентлигига таяниб хабар беришича, Эрон Меҳнат вазири ушбу тўловлар тахминан 80 миллион кишини, яъни деярли бутун мамлакат аҳолисини қамраб олишини маълум қилган. Дастур доирасида фуқароларга ойига тахминан етти доллар миқдорида маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда.

 

Қайд этилишича, мазкур қарор халқаро санкциялар сабаб иқтисодий вазиятнинг кескин ёмонлашуви, шунингдек, нефть экспортидан тушадиган даромадларнинг камайиши шароитида қабул қилинган.

 

Bloomberg маълумотларига кўра, Эрон иқтисодиёти жиддий босим остида қолмоқда: миллий валюта қийматининг ярмидан кўпини йўқотган, йиллик ўртача инфляция даражаси эса 42,2 фоизга етган. Асосий товарлар ва хизматлар нархининг ошиши миллионлаб оилаларнинг турмуш даражасига салбий таъсир кўрсатиб, норозилик кайфиятининг кучайишига сабаб бўлган.

 

Тўловлар дастури кенг кўламли норозилик намойишлари давом этаётган бир пайтда эълон қилинди. Инсон ҳуқуқлари фаолларининг маълумотларига кўра, намойишлар мамлакат бўйлаб 78 та шаҳар ва 222 та аҳоли пунктини қамраб олган. Айрим намойишчилар очиқчасига Олий раҳбар Али Хоманаий бошчилигидаги режимнинг истеъфосини талаб қилмоқда.

 

Шу билан бирга, вазият куч ишлатиш чораларининг кучайиши билан кечмоқда. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотига кўра, норозилик намойишлари чоғида камида 35 киши, жумладан, уч нафар бола ҳалок бўлган, мингга яқин фуқаро ҳибсга олинган. Ушбу ҳолатлар Эрон атрофидаги халқаро хавотирни янада кучайтирмоқда.

custom img

Исроил Эрон разведка вазири Исмоил Хатибнинг ўлдирилганини маълум қилди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ушбу хабарни тасдиқлади.

custom img

Россия Эронга ёрдамни кучайтирмоқда — The Wall Street Journal

Теҳронга АҚШ кучларини минтақада нишонга олишда ёрдам бериш учун сунъий йўлдош тасвирлари ва такомиллашган дрон технологияси тақдим қилинмоқда.

custom img

Эрон Али Ларижонийнинг ўлдирилишига жавобан Исроилга қарши зарбаларнинг 61-тўлқинини бошлади

Шунингдек, Мужатабо Хомaнаий Исроил мағлубиятни қабул этиб, компенсация тўламагунча уруш давом этишини маълум қилган.

custom img

Куба АҚШ билан урушга тайёр — Куба Президенти

Мигел Диас-Канел АҚШнинг орол устидан назорат ўрнатишга уринишига "қатъий қаршилик" кўрсатишга ваъда берди.

custom img

"Эрон бизга ҳеч қандай таҳдид солмади": АҚШ Миллий аксилтерроризм маркази раҳбари Эронга қарши уруш сабаб истеъфо берди

Жо Кент Эрон АҚШ учун ҳеч қандай бевосита хавф туғдирмаганини таъкидлаб, маъмурият Исроил ва унинг кучли босими туфайли уруш бошлаганини билдирди.

custom img

Эрон Али Ларижонийнинг ўлими учун Исроилдан қасос олишини маълум қилди

Исроил ҳужумлари оқибатида Ларижонийнинг ўғли ва унинг ўринбосари ҳам ҳалок бўлган.

custom img

Эрон ЖЧ-2026 ўйинларини Мексикага кўчиришни таклиф қилди

Бунга Трампнинг Эрон терма жамоаси хавфсизлигини кафолатлашнинг иложи йўқлиги ҳақидаги баёнотлари сабаб бўлган.

custom img

Жаҳон банки Ўзбекистонда газ сизиб чиқишини камайтириш учун 10,6 млн доллар грант ажратади

Таъмирлаш ишлари орқали йилига 47,5 минг тонна газ сизиб чиқишининг олди олиниши режалаштирилмоқда

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"