Жаҳон

Эронда норозилик намойишлари туфайли интернетга кириш тақиқланди

Эрон ҳукумати аввал ҳам 2009, 2019 ва 2022 йиллардаги норозиликлар пайтида интернетга киришни чеклаган.

Эронда норозилик намойишлари туфайли интернетга кириш тақиқланди

Эрон ҳукумати мамлакат бўйлаб давом этаётган ҳукуматга қарши норозилик намойишлари сабабли интернетга киришни вақтинча чеклади. Бу ҳақда IT инфратузилмасини мониторинг қилувчи Cloudflare компанияси маълум қилди.

 

Қайд этилишича, 3 январ куни Эронда интернет трафик ҳажми қисқа вақт ичида қарийб учдан бир қисмга камайган. 4-январ тонгида эса интернет фаоллиги одатий кўрсаткичдан деярли 15 фоизга паст бўлган. Ижтимоий тармоқларда кўплаб фойдаланувчилар кенг кўламли узилишлар кузатилганини билдирган.

 

Эслатиб ўтилишича, Эрон ҳукумати аввал ҳам 2009, 2019 ва 2022 йиллардаги норозиликлар чоғида, шунингдек, 2025 йил июнь ойида Исроил ҳужумлари пайтида интернетга киришни чеклаган. Айрим ҳолларда фақат чекланган сонли расмий сайтлар ишлаган.

 

Норозилик намойишлари чоғида қурбонлар борлиги ҳақида ҳам хабарлар келмоқда. Hengaw Инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълумотларига кўра, 3 январ куни Эрон ғарбидаги Илом вилоятининг Малекшоҳи туманида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC) томонидан намойишчиларга қарата ўт очилган. Натижада камида тўрт киши ҳалок бўлган, ўнлаб фуқаролар жароҳат олган.

 

Норвегияда жойлашган Iran Human Rights (IHR) ташкилоти ҳам камида тўрт нафар фуқаро ҳалок бўлгани ва 30 киши яралангани ҳақида маълум қилди. Шу билан бирга, Эроннинг Mehr ахборот агентлиги тўқнашувлар вақтида IRGCнинг бир нафар ходими ҳалок бўлганини хабар қилди.

 

Норозилик намойишлари 2025 йил 28 декабрда бошланган. Дастлаб Теҳрон ва бошқа шаҳарларда тадбиркорлар иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви, юқори инфляция ва Ғарб санкцияларига қарши норозилик сифатида дўконларини ёпишган. Кейинчалик намойишлар сиёсий тус олиб, айрим ҳудудларда тўқнашувларга айланган.

 

Маълумотларга кўра, Эрон иқтисодиёти ҳозирда 40 фоиздан ортиқ инфляция ва халқаро санкциялар босими остида қолмоқда.

 

АҚШ президенти Доналд Трамп 2 январ куни Эрон ҳукумати тинч намойишчиларга нисбатан зўравонлик қўлласа, Қўшма Штатлар аралашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

custom img

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси камида 2–3 ҳафта давом этиши мумкин

Операция доирасида асосий зарбалар Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига қаратилган.

custom img

Исроилда фаластинлик маҳбусга зўравонлик қилиб, қийноққа солган беш нафар аскарга жазо берилмади

Мазкур жинсий зўравонлик иши бўйича айблов эълон қилинганидан кейин юзага келган муҳим ўзгаришлар ҳисобга олиниб, айблов хулосаси бекор қилинган.

custom img

Исроилда қишлоққа ракета зарбаси берилиши оқибатида 50 дан ортиқ киши жароҳатланди

Исроил Мудофаа Армияси Эрон томонидан Исроил ҳудудига навбатдаги ракета ҳужумлари йўналтирилганини маълум қилди.

custom img

Россия Эрондаги уруш туфайли нефтдан кунига қўшимча 150 миллион доллар даромад олмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик Россияга 12 кун ичида жами 1,3-1,9 миллиард доллар даромад келтирди.

custom img

Нетаняҳу Эроннинг янги олий раҳбарига ва “Ҳизбуллоҳ” етакчисига ўлим билан таҳдид қилди

Шунингдек, Исроил бош вазири Эрон режимини ичкаридан ағдариш учун зарур шароит яратилаётганини айтди.

custom img

Озарбайжонда қўлга олинган қўқонлик табиб қўйиб юборилди

Иқболжон Солиев Бокудаги хусусий шифохонада беморларни рухсатсиз кўрикдан ўтказгани учун ҳибсга олинган эди.

custom img

Нью-Йоркда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Бош консуллик марҳумнинг оиласи билан доимий алоқада бўлиб, зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёр.

custom img

АҚШ Эрондаги мактабга ракета ҳужуми учун жавобгар деб топилди

Тергoв хулoсасига кўра, бу хатo эскиргaн разведка маълумoтлари ва шошилинч ҳарбий қарорлар натижасида юзaгa келган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"