Жаҳон

Эронга янги раҳбар излаш вақти келди — Трамп

АҚШ президенти Эрон раҳбариятини кескин танқид қилди ва ҳокимиятни алмаштириш кераклигини таъкидлади.

Эронга янги раҳбар излаш вақти келди — Трамп

 

АҚШ президенти Дональд Трамп Politico нашрига берган интервьюсида Эронда ҳокимият алмашуви зарурлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳозирги раҳбарияти Эронни оғир инқирозга олиб келган. Трамп олий раҳбар Оятуллоҳ Али Хоманайийни бевосита танқид қилиб, уни “ёмон бошқарув” ва зўравонлик сиёсатида айблади.

 

Трампнинг таъкидлашича, раҳбарлик қўрқув ва ўлим орқали эмас, ҳурмат орқали амалга оширилиши керак.
“Мамлакатни минглаб одамларни ўлдириш орқали назоратда ушлаб туриш — бу раҳбарлик эмас”, — деди АҚШ президенти. У Эрон бугунги кунда дунёдаги энг нофаровон ҳудудлардан бирига айланганини ҳам қўшимча қилди.

 

Мазкур баёнотлар Эронда давом этаётган оммавий норозилик намойишлари фонида янгради. 2025 йил охирида иқтисодий муаммолар сабаб бошланган намойишлар тез орада ҳукуматга қарши чиқишларга айланди. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотига кўра, хавфсизлик кучлари томонидан минглаб намойишчилар ҳалок бўлган, ўн минглаб одамлар эса ҳибсга олинган. Интернетнинг узоқ муддатга ўчирилиши қурбонлар сонини аниқ аниқлашни қийинлаштирмоқда.

 

Эрон раҳбари Али Хоманайий эса норозиликлар ортида АҚШ турганини иддао қилиб, юзага келган қурбонликлар учун Трампни айблади. Шунга қарамай, АҚШ президенти Ғарб давлатлари орасида Эрон ҳукуматининг намойишчиларни бостириш усулларини энг кескин танқид қилаётган етакчилардан бири бўлиб қолмоқда. Халқаро ҳамжамият, жумладан Европа Иттифоқи ва БМТ ҳам Теҳроннинг ҳаракатларини қоралаган.

custom img

Нобел мукофоти энди мени қизиқтирмайди — Трамп

АҚШ президенти Эронга қарши операциялар ва Нобел мукофоти ҳақида гапирмаслигини айтди.

custom img

АҚШ нархларни барқарорлаштириш мақсадида Россия нефти савдосига вақтинча рухсат берди

Молия вазирлиги Эрон можаро ва Ҳормуз блокадаси фондида санкцияларни бир ойга юмшатди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ҳужумлар давомида йиллик ўқ-дори захираларининг катта қисмини сарфлади — FT

Ҳужумнинг дастлабки 100 соатида Қўшма Штатлар 168 та Tomahawk ракетасидан фойдаланган.

custom img

Россияда 15 кишилик наркогуруҳ қўлга олинди, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

44 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда мусодара қилинди.

custom img

Туркия устида урилган ракeталар учинчи томон томонидан отилган — Эрон элчиси

Элчининг таъкидлашича ҳодиса дўстона муносабатларга путур етказишга қаратилган бўлиши мумкин.

custom img

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси камида 2–3 ҳафта давом этиши мумкин

Операция доирасида асосий зарбалар Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига қаратилган.

custom img

Исроилда фаластинлик маҳбусга зўравонлик қилиб, қийноққа солган беш нафар аскарга жазо берилмади

Мазкур жинсий зўравонлик иши бўйича айблов эълон қилинганидан кейин юзага келган муҳим ўзгаришлар ҳисобга олиниб, айблов хулосаси бекор қилинган.

custom img

Исроилда қишлоққа ракета зарбаси берилиши оқибатида 50 дан ортиқ киши жароҳатланди

Исроил Мудофаа Армияси Эрон томонидан Исроил ҳудудига навбатдаги ракета ҳужумлари йўналтирилганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"