Ҳиндистонда ўқувчилар илон гўшти қўшилган овқатдан заҳарланди
Ҳозир полиция воқеани ўрганмоқда.

Ҳиндистоннинг давлат мактабида 100 нафар бола илон гўшти аралашган овқатдан заҳарланди. Воқеа ота-оналар орасида катта норозиликка сабаб бўлиб, улар мактаб олдидаги катта йўлни тўсиб қўйишди. Шундан сўнг Инсон ҳуқуқлари миллий комиссияси (NHRC ) воқеани ўрганишга киришди.
“Илон гўшти овқатга қўшилгани тасдиқланса, бу болаларнинг ҳуқуқлари жиддий бузилганини билдиради,” — дейилади комиссия баёнотида. Ҳозир полиция батафсил ҳисобот тайёрламоқда.
Маҳаллий аҳоли тергов натижаларидан адолат кутиб, бундай ҳолатлар такрорланмаслигига умид билдирмоқда.







