Илон Маск миллион кишилик роботлар армиясини яратмоқчи
“Optimus” роботининг дастлабки ишлаб чиқариш модели 2026 йил феврал–март ойларида тақдим этилиши режалаштирилган.

Америкалик тадбиркор Илон Маск “Tesla” компанияси томонидан ишлаб чиқилаётган “Optimus” номли инсонсимон роботлардан иборат миллионлик армия яратиш режасини эълон қилди. Бу ҳақда Wired нашри хабар берди.
Маскнинг сўзларига кўра, “Optimus” роботининг ишлаб чиқариш учун мўлжалланган прототипи 2026-йилнинг февраль ёки март ойларида тайёр бўлади. “Tesla” кейинги йил охиригача тўлиқ ҳажмда ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирган. Компания умумий ҳисобда бир миллионта робот ишлаб чиқармоқчи.
Тадбиркор сармоядорлар билан учрашув чоғида бу лойиҳанинг миқёсини тан оларкан, роботлар армияси устидан назорат масаласига ҳам тўхталди.
“Агар мен бу жараён устидан етарли даражада таъсир ўтказа олмасам, роботлар армиясини яратиш менга қулай бўлмайди”, — деган Маск.
Экспертлар “Optimus” лойиҳасини сунъий интеллект ва автоматлаштирилган меҳнат тизимлари ривожида янги босқич сифатида баҳоламоқда.







