Илон Маск Украинада Starlinkʼни ўчириб қўйди
Бунда Путиннинг қўли борми?

Илон Маск ўтган йили Қрим қирғоқлари яқинида Украина денгиз дронларининг Россия флотига ҳужум қилишига йўл қўймаслик учун яширинча Starlink сунъий йўлдош тизими алоқаларини узиб қўйган.
СNN нашрнинг ёзишича, портловчи моддаларга эга Украинанинг денгиз дронлари Россия флотига яқинлашганида бирданига сунъий йўлдош билан алоқа йўқолиб қолган ва дронлар зарарсиз тарзда қирғоққа чиққан.
Хабарда қайд этилишича, Маскнинг бундай қарорга келишига Киев томонидан Қримга ҳужум қилинса, Россия бунга жавобан Украинага ядровий қурол билан зарба бериши мумкинлигидан қўрқиши сабаб бўлган. Бироқ кейинчалик Украина рақамли ривожланиш вазирлиги раҳбари Михаил Федоров тадбиркорни алоқани тиклашга кўндирган.







