Cаломатлик

Инсульт нега ёшлар орасида ҳам учрамоқда?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Инсульт нега ёшлар орасида ҳам учрамоқда?

Сўнгги йилларда дунё аҳолиси орасида инсультга чалиниш ҳолатлари тобора ортиб бормоқда. Ачинарлиси, нотўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик туфайли бу касаллик нафақат катта ёшли инсонлар, балки ёшлар орасида ҳам тез-тез кузатиляпти.

 

— Инсульт – инсон ҳаётига зомин бўладиган жиддий хасталик, — дейди мутахассис. — У энг кўп тарқалган ўлим сабаблари орасида учинчи ўринда туради. Қолаверса, бу дард дунё аҳолиси орасида ногиронликнинг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда. Шу боис бу касалликнинг олдини олиш чоралари ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш фойдадан ҳоли эмас.

 

Инсульт – бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши туфайли мия тўқимасининг шикастланишидир. Унинг иккита – геморрагик ва ишемик турлари бор.

 

Геморрагик инсульт – мия тўқимасига, тўр ости бўшлиғига ёки мия қоринчаларига қон қуйилиши билан кечадиган миядаги қон айланишининг ўткир бузилишидир. Хасталикнинг бу турида барча белгилар ишемик инсультдагига қараганда анча яққол намоён бўлади.

 

Бундан ташқари, инсультнинг бу турида бемор қусади, юзи қизаради, уйқучан бўлиб, энса мушакларида спазм ҳосил бўлади ва кўз тўр пардасига қон қуйилади. Геморрагик инсульт тўсатдан бошланиб, жуда тез ривожланади.

 

Ишемик инсультда бош мияни озуқа билан таъминловчи асосий қон-томирлар тромбозга учрайди, яъни беркилиб қолади ёки майда томир тармоқларида спазм ривожланади.

 

Мия қон айланишининг бузилиш нуқсонлари инсонда бир неча ой, ҳатто йиллар давомида пайдо бўлади. Улар инсульт белгиларига ўхшайди, бироқ бир неча дақиқада, камдан-кам ҳолларда бир неча соат мобайнида давом этиши билан фарқ қилади. Кўпинча бу аломатлар тезда ўтиб кетади ва мия фаолияти тикланади.

 

Лекин бундай тикланишларга ишонмаслик керак, ишемик касаллик йиллар давомида сурункали равишда мия тўқималарини емириб боради.

 

Инсультга олиб келувчи омилларнинг деярли барчасининг олдини олиш мумкин. Бу омиллар: қонда холестерин миқдорининг ошиб кетиши, алкогол маҳсулотларини истеъмол қилиш ва тамаки чекиш, камҳаракатлик, руҳий зўриқишлар, атеросклероз, артериал гипертония, қандли диабет ва юрак аритмияси кабилардир.

 

Инсультга олиб келувчи энг хатарли омиллардан бири — артериал гипертония, яъни қон босимининг ошиб кетишидир. Шунингдек, атеросклероз ҳам инсультга сабаб бўлиши мумкин.

 

Айтиш жоизки, ёш улғайган сайин атеросклероз касаллиги кўп учрай бошлайди. Шунинг учун ҳам асосан катта ёшлилар инсульт билан касалланади.

 

Чекиш инсульт ривожланишини деярли 2 баробарга оширади. Бу иллат қон ивишини кучайтириб, тромблар ҳосил бўлишини тезлаштиради ва томирнинг ички деворини зарарлайди, томир торайиб, унда қон айланиши сустлашиб боради.

 

Бундан ташқари, спиртли ичимликлар истеъмоли ҳам инсультнинг ривожланиш хавфини бир неча баробарга ошириши исботланган. Шу боис касалликнинг олдини олиш учун албатта тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига риоя қилиш зарур.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"