Ислом Махачев Маддалена устидан ишончли ғалаба қозонди
Россиялик жангчи энди икки вазн тоифасида камар соҳибига айланди.

UFC 322 турнирининг марказий баҳсида Ислом Махачев австралиялик рақиби Жек Делла Маддаленани рақобатли жангда ортда қолдириб, ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонди. Бу натижа унга ярим ўрта вазн тоифасида камарни олиб бериб, уни UFC тарихидаги икки карра чемпионлар қаторига қўшди. Аввал у енгил вазн тоифасида чемпионлик камарини ҳимоя қилган эди.
34 ёшли Махачев профессионал ММА фаолиятидаги 28-ғалабасини қайд этди, ҳисобида атиги битта мағлубият бор. Маддалена эса фаолиятидаги учинчи мағлубиятни қабул қилишга мажбур бўлди, унинг ҳисобида 18 ғалаба мавжуд.
Жангдан сўнг аренада қисқа тортишув юзага келгани айтилмоқда. Хабарларга кўра, Конор МакГрегорнинг дўсти Диллон Денис ва Ҳабиб Нурмагомедов жамоаси ўртасида келишмовчилик юзага келган. Аммо вазият тезда бартараф этилган.







