Жаҳон

Жо Байденда коронавирус аниқланди

Оқ уй матбуот хизмати президентнинг аҳволи ҳақида баёнот берди.

Жо Байденда коронавирус аниқланди

Оқ уй матбуот хизмати 18 июль, пайшанбага ўтар кечаси АҚШ президенти Жо Байден коронавирусга чалинганини маълум қилди

 

Матбуот хизматининг таъкидлашича, 81 ёшли етакчи COVID-19’га қарши эмланган. Шу жумладан, кучайтирувчи укол олган ва фақат юқори нафас йўлларида касалликнинг енгил аломатлари, яъни бурун оқиши ва қуруқ йўтални бошдан кечирмоқда. Даволовчи шифокор АҚШ президентининг умумий аҳволи қониқарли эканини билдирди. 

 

Байден коронавирус аниқланганидан сўнг ўзини "яхши" ҳис қилаётганини айтди. Унинг касаллангани ҳақидаги хабар Невададаги тадбирда бўлганида келди. Оқ уйнинг хабар беришича, президент Делавэрдаги уйига қайтиб, ўзини изоляция қилиш ниятида, бу вақт давомида у давлат раҳбари сифатида вазифаларини тўлиқ бажаришда давом этади. 

 

Байден соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли номзодини қўйиш қарорини қайта кўриб чиқишга тайёр.

 

Аввалроқ, 17 июл куни Жо Байден журналист Эд Гордонга берган интервьюсида фақат соғлиғи билан боғлиқ шароит уни иккинчи президентлик муддатига номзодини қўйиш қарорини қайта кўриб чиқишга мажбур қилишини тан олганди. 

custom img

Трамп Эроннинг “сўзсиз таслим бўлишини” талаб қилди

АҚШ президенти Эрон таслим бўлгач, мамлакатни тиклашда АҚШ ва иттифоқчилари ёрдам беришини айтди.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда ҳалок бўлганлар сони 1300 дан ошди

Зарба берилган ҳудудларда қидирув-қутқарув ва вайроналарни тозалаш ишлари давом этмоқда.

custom img

АҚШ Эрондан кейин Кубага эътибор қаратади — Трамп

АҚШ президенти Куба масаласида давлат котиби Марко Рубио фаолиятига юқори баҳо берди ва Вашингтон бу йўналишни диққат билан кузатаётганини таъкидлади.

custom img

Озарбайжон Эрондаги дипломатларини чақириб олишга қарор қилди

Қарор Нахчивондаги дрон ҳужумидан сўнг қабул қилинган, аммо Эрон томони воқеа ортида учинчи кучлар бўлиши мумкинлигини билдирган.

custom img

Эрон хавфсизлик сабабли янги олий раҳбар номини эълон қилишни кечиктирди

АҚШ ва Исроил баёнотлари янги раҳбар ҳам эҳтимолий нишонга айланиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни кучайтирмоқда.

custom img

Туркия 20 мартгача Эронга авиатранспорт рейсларини бекор қилди

БАА, Қатар, Қувайт ва Баҳрайнга парвозлар ҳам номаълум муддатга тўхтатилган.

custom img

Дубайда атиги 10 кунга етадиган озиқ-овқат маҳсулотлари қолди

Яқин Шарқдаги можаро Дубай ва бошқа шаҳарларда озиқ-овқат етказиб беришга жиддий таъсир кўрсатмоқда.

custom img

Теҳрон марказидаги Хоманаийнинг махфий бункери вайрон қилинди — IDF

Операцияда 50 га яқин ҳарбий самолёт иштирок этган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"