Cаломатлик

ЖССТ гриппдан ҳимояланиш учун 5 та муҳим тавсия берди

Ҳозирда ташкилот томонидан тарғибот кампанияси бошланган.

ЖССТ гриппдан ҳимояланиш учун 5 та муҳим тавсия берди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге кўҳна қитъа ва Марказий Осиёнинг 53 мамлакатида мавсумий гриппдан йилига 72 мингга яқин киши вафот этаётганини маълум қилди.

 

“Ушбу ўлим ҳолатларининг аксариятини олдини олиш мумкин, — дейди у. — Бунинг учун, энг аввало, аҳолининг иммунитети заиф қатлами хасталикка қарши вакциналар билан “ҳимояланиши” керак”.

 

Қайд этилганидек, куз-қиш мавсумида грипп ва коронавирусга чалиниш хавфи ортади. Ушбу касалликлар катта ёшли кишилар, ҳомиладор аёллар ва иммунитети заиф ҳамда сурункали касалликлари бор одамларда оғир асоратлар билан ўтиши мумкин.

 

Шу боис мазкур хавф гуруҳига мансуб қатлам бу даврда ўз соғлигига янада эътиборли бўлишлари лозим. Бунинг учун ЖССТ 5 та энг асосий эҳтиёт чорасига амал қилишни тавсия қилади.

 

Эмланиш — мавсумий респиратор инфекциялардан ҳимояланишнинг энг мақбул йўли.

 

Грипп, ЎРВИ, СOVID-19га чалинганлар шифокорга мурожаат қилишлари ва имкон қадар уйда қолиб даволанишлари зарур.

 

Жамоат жойларида ниқоб тақиш — сизни хасталикни юқтиришдан асрайди.

 

Шахсий гигиена қоидаларига амал қилиб, қўлларнинг тозалигига риоя қилиш муҳим.

 

Хоналарни тез-тез шамоллатиб туриш тавсия этилади. Бу вирусларнинг кўпайиши ва кенг тарқалишига тўсиқ бўлади.

 

Доктор Ханс Клюгенинг таъкидлашича, ана шундай ҳолатларни инобатга олиб, бу йил ЖССТ томонидан “Сизга қандай хавф таҳдид солаётганини ўзингиздан кўра ҳеч ким яхшироқ билмайди” шиори остида тарғибот кампанияси эълон қилинди.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"